Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8839
10860
11229

-369
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
253775
246226
0

+246226

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 538 762
Главная "БИРЖА" Коррупция – адолат кушандаси

korrupsiya_160Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уни янги босқичга олиб чиқиш зарур. Бу борада юртимизда кенг кўламли барча чора-тадбирлар кўриляпти. Коррупцияга қарши курашиш ва бу иллатни барча соҳа ва жабҳалардан сиқиб чиқариш, юртимизни коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасидаги ишлар шулар жумласидандир.

Табиийки, айрим кишиларда коррупция нима деган савол туғилиши мумкин. Бу ҳақда ҳамманинг ўзига хос тасаввури, тушунчаси бор, албатта. Қонунда эса қуйидагича таъриф берилган: “Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш”.

Тараққиётимизга бефарқ бўлмаган ҳар бир кишининг ёши, жинси, ирқи, мавқеи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, мазкур қонун билан яқиндан танишиш, ҳар бир моддасини чуқур ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ этишга интилиши, коррупция балосининг нақадар мудҳиш иллат эканини тушуниши, мустақил идрок этиши, энг муҳими, унга қарши курашиши фуқаролик бурчидир. Аслини олганда коррупция доираси анча кенг бўлиб, қуйидан тортиб то юқори табақагача бўлган аҳолининг деярли барча ижтимоий қатламларини, нафақат давлат сектори, балки хусусий соҳаларни ҳам қамраб олади. Коррупцияда доимо камида икки томон иштирок этади: бунда бир томондан ноқонуний йўл билан бойлик орттираётган мансабдор шахс ва бошқа томондан мансабдор шахсдан актив ёки пассив усулда унинг манфаатини кўзловчи қарор қабул қилинишини кутаётган шахс.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида ҳам давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги тизими коррупциядан холи ҳудуд, деб эълон қилинганлиги, “11–48” “Ишонч телефон”лари тармоғи йўлга қўйилганлиги эса камчиликлар мавжуд бўлган оғриқли нуқталаримизни аниқлаб, зудлик билан бартараф этиш имконини бераётир.

Коррупцияга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Унга мувофиқ, бу иллатга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни миллий ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга мослаб қайта ишлаш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгилаб қўйилди. Ходимлар ўртасида коррупциоген ҳолатларни аниқлаш ва ушбу салбий оқибатларнинг келиб чиқишига шароит яратаётган омилларни бартараф этиш мақсадида  “Сирли мижоз”, “Рейд”  ва “Мониторинг”  каби текширувлар ўтказиб борилади.

Шу билан бирга, ҳар бир ходимнинг яшаш, турмуш тарзи ва мулоқот доираси ҳамда оилавий, моддий аҳволидан хабардор бўлиб борилмоқда. Ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига олиб келишини инобатга олиб, шахсий манфаатдорлик юзага келиши ҳақида ҳисоб бериш мажбуриятини бажариш, шунингдек, бундай низонинг олдини олиш ёки ҳал қилиш учун чоралари ҳам  кўриляпти.

Камолиддин АСҚАРОВ,

Тошкент вилояти Бўка тумани давлат
хизматлари маркази директори.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"