Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3819
9310
10132

-822
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
13129
305829
181043

+124786

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 889 858
Главная "БИРЖА" ЖСТ талабларидан бири ўрганилди

wto_160Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришига доир ишлар фаоллашиб бормоқда. Бу жараёнда албатта  стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларининг ўрни  алоҳида аҳамиятга эга. Шу боис ушбу масалада нималар муҳимлигига, бу йўналишда қайси таж­риба ва амалиётни ўрганиш  зарурлигига катта эътибор берилмоқда. Хусусан, бир қатор ҳамкор давлатлар билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, халқаро экспертлар кўмаги ҳамда маслаҳатидан фойдаланишга  ҳаракат қилинмоқда.

Германиянинг “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси экспертлари билан ўтказилган бир қатор учрашувлар ҳам айни шу мақсадга йўналтирилди. Чунончи, германиялик экспертлар томонидан миллий метрология  ва  аккредитация фаолиятини Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти  талабларига мувофиқлаштириш  ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш  бўйича керакли тавсиялар берилди.

“Ўзстандарт” агентлигида  Германия Федерал физика-техник институтининг ҳудудий лойиҳаси координатори Оливер Диттхардт, сифат инфратузилмаси ва метрология умумий масалалари бўйи­ча  халқаро эксперти  Клеменс Санетра ва Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича  маслаҳатчиси Йован Йекич иштирокида бўлиб ўтган семинар-тренинг эса ўзига хос  самарали ва фойдали  кечди. Зеро, унда  стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларида Европа тажрибаси, Жаҳон савдо ташкилотига киришда мувофиқликни баҳолаш, стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларининг ўрни ва вазифалари  атроф­лича муҳокама қилинди. Халқаро экспертлар томонидан стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш  соҳаларининг масъул мутахассислари жаҳон савдо ва иқтисодий  интеграцияси  жараёнларида миллий ва халқаро меъёрий ҳужжатлар талабларини мукаммал билишлари, уларни қабул қилиш ва жорий этиш  чоғида ушбу талабларни амалиётда тўғри қўллай олишлари ва уларга оқилона риоя қилишлари зарурлиги тақдимотлар орқали тушунтириб ўтилди.

Клеменс Санетра — Германия Федерал физика-техник институти сифат инфратузилмаси ва метрология умумий масалалари бўйича  халқаро эксперти:

— Техник тартибга солиш ва стандартлаштиришнинг асосий фарқларига тўхталиб ўтиш жоиз. Чунончи,  техник тартибга солишда давлатнинг роли кўзга ташланади, яъни давлат тегишли қонунчиликни яратади ва унга риоя этилиши устидан назоратни ўрнатади. Стандартлаштиришда эса давлат ҳам масалан, бизнес ёки истеъмолчилар қатори манфаатдор иштирокчи томонлардан бири ҳисобланади. Натижада бу ерда консессус пайдо бўлади. Стандартлаштириш идорасининг бу ердаги вазифаси томонларнинг консессусга келишини таъминлашдан иборат бўлади. Техник тартибга солиш мажбурий, стандартлаштириш эса ихтиёрий ҳисоб­ланади.  Масаланинг иккинчи томони маҳсулот ёки хизматларнинг хавфсизлиги ва сифати билан боғлиқ. Бунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан давлат уларни тартибга солиши керак. Стандартлаштириш идорасининг бу борадаги ўрни қандай бўлади?  Германияда техник тартибга солиш ишлари ҳар бир соҳанинг эгаси бўлган идора томонидан олиб борилади. Стандартлаштириш  жараёни  кўпгина Европа Иттифоқи мамлакатларида хусусий ташкилотлар томонидан амалга оширилади ва  баъзида улар давлат кўмагини олиши мумкин. Ҳар бир соҳа бўйича тегишли давлат органи томонидан самарали техник регламентлар ҳаётга татбиқ этилса,  мамлакатда техник жиҳатдан тартибга солишнинг мажмуаси яратилади. Бунда ҳар бир йўналишга оид халқаро ташкилотларнинг тегишли тавсиявий характердаги кўмаги берилиши мумкин. Муайян мамлакат давлат идоралари эса бу тавсияларни ўрганган ҳолда улардан фойдалансалар фойдадан холи бўлмайди.

Йован Йекич - Ўзбекистон Респуб­ликасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича  маслаҳатчиси:

— Намойиш этилган тақдимотда кўрсатилган  техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштиришнинг  амалиётда бир-биридан тубдан фарқ қилишини миллий қонунчиликда акс эттириш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, бу тизим нафақат илғор тажриба, балки Жаҳон савдо ташкилоти талабларидан бири ҳисобланади. Ҳозир Ўзбекистонда бу соҳада тўртта қонун мавжуд бўлиб, уларга тегишли ўзгартиришларни киритиш ёки унификациялаш мақсадга мувофиқдир. Бу борадаги такрор жараёнларни, икки ёқлама ёндашувни бартараф қилиш даркор. Айрим мажбурий стандартларни  техник жиҳатдан тартибга солишга айлантириш, вақти келиб уларнинг ҳам ўз-ўзидан ихтиёрийга айланиши учун шароит яратиш мақсадга мувофиқ. Буларнинг барчаси албатта қонунчиликда ҳам ўз ифодасини топиши лозим.

Оливер Диттхардт - Германия Федерал физика-техник институти  ҳудудий лойиҳаси координатори:

— Ҳамкасбим томонидан тушунтирилган тажриба Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларнинг барчаси амалиётида қўлланилади. Унинг моҳияти шундаки, маҳсулот ва товарларнинг хавфсизлиги билан  уларнинг сифати ўртасида фарқ бўлиш даркор. Чунки, бу иккисини бир нарса деб қараш нотўғри. Маҳсулот хавфсиз бўлиши мумкин, лекин у сифатли эмас. Бу эса истеъмолчи ҳуқуқи билан бевосита боғлиқ. Дунё ҳамжамиятига интеграциялашаётган ва  Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришга ҳозирланаётган Ўзбекистон учун миллий стандартларни халқаро талабларга мослаштириш масаласи долзарбдир. Стандартлаштириш бу пастдан юқорига қараб кетиши керак бўлган жараён. Бунда ишлаб чиқарувчилар, бизнес вакиллари билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг фикрларини ўрганиш ва умумлаштириш, халқаро стандартларни таржима қилган ҳолда тарғиботини йўлга қўйиш  муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг  минтақавий лойиҳа доирасида  мамлакатингиз билан ҳамкорлигимиз  айниқса охирги икки йил давомида фаоллашиб бормоқда. Келгуси уч йил давомидаги алоқаларимиз йўналишларини ҳам белгилаб олдик. Шу боис  мет­рология, стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш юзасидан мутахассислар  билими ва малакасини ошириш бўйича  ҳали кўплаб тадбирларни ўтказишни режалаштирганмиз.

Руслан Хуснуллин - “Ўзстандарт” агентлиги  бошқарма бошлиғи:

— Биз — агентликнинг бир гуруҳ етук  мутахассислари  ушбу семинар-тренингдан жуда кўп фойдали маълумотларни олишга муваффақ бўлдик. Техник тартибга солиш ва стандартлаштириш соҳасида нафақат Жаҳон савдо ташкилоти талаблари, балки бу борада Германия тажрибаси билан  ҳам яқиндан танишдик. Айни пайтда  “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонун лойи­ҳасининг тубдан янгиланган таҳририни ишлаб чиқиш асносида нималарга эътибор беришимиз кераклиги ҳақидаги  кўплаб саволларимизга атрофлича жавоблар олдик. Хорижий ҳамкорлар билан бундай мулоқотлар келажакда ҳам давом этади.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"