Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3916
9310
10132

-822
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
13226
305829
180946

+124883

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 889 955
Главная "БИРЖА" Ҳокимликлар тадбиркорлар фаолиятини чеклашда давом этмоқда

mineral_180Юртимизда самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш, фермер хўжаликларига қулай шарт-шароитлар яратиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Қишлоқ хўжалигида талаб юқори бўлган минерал ўғитларни эркин биржа савдоларида барча иштирокчиларга ҳеч қандай чекловларсиз сотиш тизимининг жорий қилиниши шулар жумласидандир. Афсуски, айрим ҳолларда бозор иштирокчиларига тенг шароит ва бир хил ўйин қоидаларининг яратилиши соғлом рақобат муҳитининг шаклланишига, бу эса, ўз навбатида тадбиркорликнинг ривожланиши ва аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим омили эканлигига лозим даражада эътибор берилмаяпти.

Амалда фермер хўжаликларини молиялаштиришни махсус тўлов карталари орқали амалга ошириш механизми жорий қилинган бўлиб, фермерларга минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари ушбу тўлов карталари орқали сотилиши кўзда тутилган.

Аммо жойларда маҳаллий давлат бош­қаруви органлари ва хизмат кўрсатувчи банклар томонидан минерал ўғитлар учун тўловларнинг фермерлардан қабул қилинишини асоссиз равишда чеклаш ёки минерал ўғитлар савдоси билан шуғулланувчи айрим тадбиркорларни ўз вақтида терминал билан таъминланмаслик ҳолатлари учрамоқда.

Масалан, Наманган вилоятида минерал ўғитлар савдоси билан шуғулланувчи “Kamronbek Chemical Invest” МЧЖга тегишли терминалнинг фаолият кўрсатиши Учқўрғон туман ҳокимлигининг жорий йил 24 январдаги хатига асосан “Агробанк” вилоят филиали томонидан тўхтатиб қўйилиб, фермерларга имтиёзли кредит ҳисобидан минерал ўғитларни харид қилиш учун фақат “Агрокимёҳимоя” МЧЖ туман филиалидан тўланиши тавсия этилган.

Мутасаддиларнинг ушбу хатти-ҳаракатлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси талабларига зид деб топилиб, Учқўрғон тумани ҳокимлиги ва “Агробанк” АТБ Наманган вилояти  бошқармасига мазкур ҳолатни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма берилди.

Олиб борилган ишлар натижасида тадбиркор  “Kamronbek Chemical Invest” МЧЖнинг қонуний манфаатлари тикланди, яъни фермерлар учун минерал ўғитлар етказиб бериш бўйича монопол мавқега эга бўлган “Агрокимё­ҳимоя” МЧЖга рақобатчи сифатида фао­лиятини олиб бориши учун имконият  яратиб берилди.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"