Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3380
9310
10132

-822
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
12690
305829
181482

+124347

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 889 419
Главная "БИРЖА" Глобал миқёсдаги коронавирус ва Ўзбекистон бизнесида пайдо бўладиган муаммолар

virus_180Кўлами ва аҳамиятига кўра кутилмаган Осиё коронавируси тарқалиши 2020 йил бошида асосий янгиликлар мавзусига айланди. Илгари номаълум бўлган инфекция тўсатдан глобал муаммо даражасига кўтарилди, шу боис баъзи давлатлар бу инфекциядан холи бўла олмадилар. Ушбу мавзудаги янгилик нафақат тиббий аҳамиятга эга бўлиб, балки глобал миқёсда сезиларли иқтисодий силкинишларга сабаб бўлди. таъкидлаш керакки, расмий нуқтаи назардан, 2019-nCoV вируси барчага маълум бўлган сил ёки гриппга қараганда хавфи камроқ касаллик ҳисобланмоқда. Ҳеч бўлмаганда, бу номаълум касалликдан одамларнинг ҳаётига хавф солиш даражаси юқоридаги касалликлардан камроқ ҳисобланаяпти. Аммо, инвесторлар ва савдогарлар коронавирус касаллигига тиббий ҳолатига эмас, балки глобал иқтисодий таъсирга кўпроқ қизиқишмоқда. Ҳеч шубҳасиз, ҳозирги пайтда, биз аллақачон мамлакат иқтисодиётига кучли таъсир кўрсатувчи ижтимоий-иқтисодий ҳодисани кузатаяпмиз.

Аммо, шунга қарамай, унчалик хавфли бўлмаган касаллик ХХРнинг реал секторига жиддий иқтисодий зарба келтириб чиқарди. Бундан ташқари, бу зарбанинг таъсири  бутун дунё иқтисодиётига тарқалмоқда. Ҳеч кимга сир эмаски, замонавий Хитой “дунё фабрикаси” ҳисоб­ланади. Ушбу мамлакатда саноат ишлаб чиқариш улуши 2018 йили ялпи ички маҳсулот ҳажмининг учдан бирини ташкил қилди. Агар, АҚШ давлати билан солиштирадиган бўлсак, бу мамлакатда  саноат ишлаб чиқариш улуши атиги 14,8 фоизни ташкил қилган. Бундан кўриниб турибдики, ХХРнинг реал сектори фақатгина ўзининг истеъмолчилари талабини қондирмай, бутун дунё бўйича моддий талабларни қондириб келган. Шунинг учун, Хитой иқтисодиётида содир бўлаётган жараёнлар бутун дунё иқтисодиёти даражаси тенденцияларининг жуда реал таъсирини акси бўлиб ҳисобланади.

Бунга мисол қилиб автомобиль ишлаб чиқариш тармоғини кўриш мумкин. Хитойда коронавирус оқибатида “Hyundai Motor Co.” ва “Kia Motors Corp.” ишлаб чиқариладиган бутловчи қисмлар етишмаганлиги учун Жанубий Кореяда автомобиль ишлаб чиқариш камайган. “FIAT Chrysler” автомобиль концерни автомобилни йиғиш учун Хитойдан оладиган бутловчи қисмларнинг етишмаганлиги сабабли заводлардан бирининг фаолияти вақтинчалик тўхталиши мумкинлигини маълум қилди. Ҳаттоки, Россиянинг  “КамАЗ” автомобиль заводи ҳам автомобиль йиғиш учун Хитойдан олинадиган бутловчи қисмлар  етишмаганлиги сабабли март ойидан бошлаб ишлаб чиқариш режасига ўзгартириш киритди. Компанияни таъкидлашича, автоуловларнинг кўпгина қисми, қайси мамлакатда бўлмасин, Хитойда ишлаб чиқариш элементларини ўз ичига олади, бошқача қилиб айтганда, барча ёки деярли барча глобал автомобиль ишлаб чиқариш келгуси ҳафта ва балки ойларда бутловчи қисмларни етишмаслигини бошдан кечиради. Бу эса ишлаб чиқаришни тўхтаб қолишини анг­латади.

Бу таъсир Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Хитойдан импорт молларига боғлиқ бўлган корхоналар ҳам зарар кўриши мумкин. Бундай корхоналар бизнинг иқтисодиётимизда ҳам кўплаб топилади.

Афсуски, ушбу юқумли касаллик бизнинг мамлакатимизни четлаб ўтмади ва бизга ҳам ташқаридан кириб келди. Эпидемия тарқатишнинг дастлабки босқичида, Президент қарори асосида Бош вазир бошчилигидаги махсус Республика комиссияси тузилди. Натижада мамлакатга касалликни оммавий кириб бориши ва унинг кенг тарқалишини олди олинди. Оммавий тадбирларга чекловлар ўрнатилди. 16 мартдан бошлаб барча ўқув муассасаларидан талабалар таътилга юборилди. Саксон минг талаба марказ бошчилигида тартибли равишда иш ташкил қилиниб, доимий яшаш жойларига юборилди. Ҳар бир вилоят ва туманга ҳокимлар бошчилигида махсус штаблар ташкил этилди. Эпидемиологик вазият соат ва кунлик ҳисоботлари асосида таҳлил қилинмоқда ҳамда тезкор чоралар кўрилмоқда.

Тиббий муассасалар махсус иш режимига ўтказилди. Санатория ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари карантин муассасаси сифатида ишлашга мослаштирилди.

Хорижда хизмат сафарида ва бошқа масалалар  билан юрган ватандошлар чартер рейс орқали ватанларига қайтарилмоқда. Чегарада транспорт ҳаракати чекланган, аммо юк транспортлари тўхтатилмаган. Ҳар куни кўплаб хорижий ва маҳаллий юк ташувчи транспортлар кириб келмоқда ва мамлакатни тарк этмоқдалар.

Президент Шавкат Мирзиёев вазият тўлиқ назорат остида эканлигини таъкид­лаб, Ўзбекистон халқига мурожаат қилди.

Давлатимизнинг бундай саъй-ҳаракатига қарамай мамлакат бизнесига салбий таъсири бўлиши кутилмоқда. Мамлакатимизга чет эллик сайёҳлар сонини камайиши ва уларнинг хизматидан  келадиган  даромадлар камайиши мумкин. Буларнинг барчаси, албатта, ялпи ички маҳсулотга ва экспорт ҳажмига таъсир қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи билан Махсус ишчи гуруҳи туризм, транспорт, формацевтика ва енгил саноат каби соҳаларга  солиқ имтиёзларини тақдим этиш, кредитларни тўлаш муддатларини узайтириш ҳамда муддати ўтган ташқи қарзлар учун жарималарни қўлламаслик тартибини жорий этмоқда.

Президентимиз томонидан коронавируснинг тарқалишини олдини олиш ва пайдо бўлиши мумкин бўлган иқтисодий инқирозга қарши тўрт триллион сўмлик фонд ташкил қилинди. Бу фонд орқали коронавирус касаллигига қарши кураш билан бир қаторда  бизнесни қўллаб-қувватлаш амалга оширилади. Давлат баъзи корхоналар молиявий йўқотишининг бир қисмини қоплаши мумкин. Менимча, давлат аввало кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаши керак. Қандай бўлмасин йирик бизнес ўзини эплаб кетади. Бу ердаги кўплаб  корхоналарда харажатларни камайтириш учун захиралар ёки манбалар мавжуд. Кичик бизнесда бўлса буларнинг ҳеч бири йўқ. Туризм соҳаси жуда қийин шароитда қолган. Ҳозирги пайтда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ҳокимият камбағаллик чегарасидан паст­роқда яшайдиган оилалар сонини кескин кўпайишига йўл қўймаслиги керак. Агар одамлар пулга эга бўлмасалар, улар кичик бизнесдан товар сотиб олишлари ва хизматларга буюртма беришлари мумкин бўлмайди. Бу эса бизнесни активлигини пасайтириши мумкин.

Бундан ташқари, давлат аҳоли бандлиги даражасини ушлаб туриш учун бу соҳага кўп маблағ йўналтириши керак. Ишсизлик даражасини ошиши хавфи бор. Сайёҳлик агентликлар ва туроператорларнинг фаолияти бутунлай ёпилиб кетиш эҳтимоли бор. Ҳозирги чекловлар уларнинг нормал ишлашига имкон бермаяпти.

Фақат маъмурий текшириш, чеклаш ва тақиқлашга мослашиб қолган бошқариш тизимини кучайиб кетишини олдини олиш зарур. Бу ерда бизнесни тартибга солиш мақсадида (буни бизнинг амалдорлар қандай қилишни яхши билишади) жуда ҳам берилиб кетиши ва бизнесга салбий таъсир қилмасликка йўл қўйиш керак эмас, таъсир қилиш меъёрини билиш керак. Менимча, бозор иқтисодиёти тизими ўрнига яратилаётган маъмурий тизим узоқ ўрнатилиб қолиши мумкин, бу эса коронавирус инфекциясининг иқтисодимизга келтирадиган асосий хавфлардан биридир.

Товарлар ҳаракатланишини чекланмаслиги ҳақида эълон қилиниши жуда яхши бўлди. Албатта, буни бажаралишини назоратга олиш керак. Акс ҳолда, бу бажарилмаса иқтисодиётга ва истеъмол бозорига жиддий зарар етказилиши мумкин.

Нархларни кўтарилиши ташвишга солмоқда. Солиқ қўмитасига нархларни назорат қилиш хизмати юклатилди. Албатта, баъзи тадбиркорлар вазиятдан фойдаланиб катта даромадни хоҳлаб қолишди. Улар сунъий етишмовчиликни келтириб чиқариб, нархларни кўтариши мумкин, бу жуда ёмон. Агар амалдор бозор нархини ўзи бозор шароитини ҳисобга олмай белгиласа ва унга бу нарса ёқиб қолса, унда ёмон натижаларга олиб келади. Бу ҳол, албатта, товарларни етишмовчилиги (дефицит)ни келтириб чиқаради.

Шунинг учун солиқ қўмитаси эътиборини нархларни назорат қилиш, юқоридаги келтирилган ҳолатни олдини олишга қаратиши керак. Нархларни кўтарилишига бундан ташқари кўпгина омиллар таъсир қилади. Буларга  чегарадан товар айланишини секинлашиши ва қимматлашиши ҳамда бошқалар. Бу омилларни олдини олиш мақсадида нархларни чеклаш учун фақат солиқ қўмитаси эмас, балки бошқа давлат ташкилотларини ҳам жалб қилиш зарур. Кўпинча Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорларни паст қатламдаги амалдорлар ўзига қулай қилиб ўзгартириш киритишга ҳаракат қилади,  натижада қарор амалга ошмай қолади. Бу қарорлар тўғри ва самарали натижа бериши учун, менимча, албатта қаттиқ назоратга олиш ҳамда қарорни нотўғри бажарган амалдорларга қатъий чоралар кўриш зарур.

Бошқа иқтисодий муаммолардан бири, товар айланишини қисқариши сабабли туризм, умумий овқатланиш, меҳмонхона ва транспорт бизнеси каби тармоқлар энг кўп зарар кўради. Импорт ресурсларига боғлиқ бўлган корхоналар ҳам зарар кўриши мумкин. Бундай корхоналар иқтисодиётнинг кўп тармоғида мавжуд.

Д. АКБАРОВ,

Таш.ДАУ “Агрологистика”

кафедраси доценти, иқт.ф.н.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"