Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Шаҳарсозлик кодексида жамоатчилик назорати субъектларининг ҳуқуқлари лозим даражада кўрсатилмаган

jamiyat_160Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қизғин муҳокама этилаётган ҳужжатлардан бири Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасидир.

Кодекс лойиҳасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назорати ўрнатилишининг акс эттирилаётгани қувонарли, албатта. Чунки, жамоатчилик назорати фуқаролик жамияти ривожида коррупцион ҳолатларни бартараф этишда муҳим роль ўйнайди. Аммо қурилиш соҳасидан норозилик кайфияти тез-тез учраб турган ҳозирги шароитда жамоатчилик назорати субъектлари ва уларнинг ҳуқуқлари лойиҳада етарли даражада ўз ифодасини топмоқда, деган савол ҳам мавжуд. Шу ўринда эътиборингизни иккинчи ўқишга тайёрланган кодекс лойиҳасининг “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назорати субъектлари ва уларнинг ҳуқуқлари” деб номланган 13-моддасига қаратмоқчиман. Мазкур модданинг биринчи қисмида: “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назорати субъектлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролар ҳисобланади” дейилган. Бу “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси биринчи қисмига мос. Лекин унинг иккинчи қисмида жамоатчилик назорати субъектларига эътибор қаратилмаган. Шунинг учун лойиҳанинг 13-моддасини “Жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин” деган норма билан иккинчи қисм сифатида тўлдириш мақсадга мувофиқ.

Шуни ҳам эслатиш жоизки, лойиҳанинг биринчи ўқишдаги варианти 12-моддаси биринчи қисмида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари” жамоатчилик назорати субъектлари қаторига киритилган. Иккинчи ўқишга тайёрланаётганда эса улар негадир олиб ташланган.

Энди лойиҳанинг 13-моддаси иккинчи қисми ҳақида. Унда “Жамоатчилик назорати субъектлари аҳоли пунктларининг бош режалари тўғрисида ишончли, тўлиқ ва ўз вақтида ахборот олишга ҳақли” дейилади. Эътибор берилса, бу жойда жамоатчилик назорати фақат бош режа тўғрисида ахборот олиши мумкинлиги билан чекланиб қўйилмоқда. Натижада мазкур модданинг 5-қисми билан жамоатчилик назорати субъектларига берилаётган ҳуқуқлар ҳам шунга мосланиб, саёзлаштирилган, яъни лойиҳанинг биринчи ўқишдаги 12-моддаси 3-қисмида жамоатчилик назорати субъектларига берилган асосий ҳуқуқлар чиқариб юборилган. Жумладан, жамоатчилик назорати субъектларига лойиҳанинг биринчи ўқишдаги 12-моддаси 3-қисми 3-, 4-, 5-хатбошларида корхоналар фаолиятини, шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектларидан фойдаланишни, башарти улардан фойдаланиш шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилаётган бўлса, маъмурий ёки суд тартибида чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тақиқлашни талаб қилиш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги муносабати билан фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида судга даъво тақдим қилиш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишни талаб қилиш сингари асосий ҳуқуқлар ҳам берилган эди. Ушбу келтирилган учта ҳуқуқ ҳозирги пайтда энг муҳим жамотчилик назорати масаласи бўлгани учун ҳам 13-модданинг 5-қисмига 3-, 4-, 5-хатбоши сифатида қўшишни таклиф этаман. Акс ҳолда жамоатчилик назорати субъектлари аҳоли пунктларининг бош режасини кўриш билан чекланади ва бундай жамоатчилик назорати амалда кучли ҳамда адолатли фуқаролик жамияти ривожига тўлақонли хизмат қила олмайди.

Кодекс лойиҳаси ташаббускорлари томонидан мазкур масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, унинг халқчил бўлишини таъминласалар фойдадан ҳоли бўлмайди.

Зафар ХУДАЙБЕРДИЕВ, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. 

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"