Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Пул ҳақида болалар билан қандай гаплашиш керак?

pul_p_180Ўзбекистонда аксарият ота-оналар болаларнинг молиявий саводхонлиги, унинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига етарлича эътибор бермайдилар. Фарзандининг пулга бўлган муносабати нотўғри шаклланишидан қўрққан ота-оналар, уларнинг молия тўғрисидаги билимларини минимал даражага тушириб, икки фарқли тушунча: “ғамхўрлик” ва “молиявий саводхонлик”ни адаштираётганликларини сезмайдилар.

Дарҳақиқат, болалар мактабга бориши, математика, физика, тарих каби фанларидан билим олиши ва дунёни ўрганиши керак. Бироқ у ерда ҳаётий муҳим дарслардан бири -  пул билан тўғри муомала қилиш ўргатилмайди. Ота-оналар болаларини тарбиялашга ҳаракат қилиб, уларни молиявий мустақилликнинг асосий воситаси бўлмиш - молиявий саводхонликка оид билимларни бермасдан туриб тайёрламоқда.

Болалар келажакда молиявий мустақил бўлиши учун уларга ёшликларидан пул билан қандай тўғри муомалада бўлиш кераклигини ўргатиш лозим. Болаларнинг 4-5 ёшлигидан бошлаб улар билан молиявий саводхонлик тўғрисида гаплашиш мумкин ва зарур. Сабаб, бу ёшда уларда барча нарсалар ҳақида жуда кўп саволлар пайдо бўлади.

1. Болага пул нима ва у қаердан олинишини тушунтириб бериш керак

Эрта ёшдан бошлаб болалар пул нарса харид қилиш учун кераклигини тушуниб етишади. Бироқ пул қаердан олиниши ва улар қандай қилиб ота-оналарининг чўнтакларида пайдо бўлишини билишмайди. Пул миқдори чексиз эмаслиги ва унга эга бўлиш учун одам ишлаши кераклиги ҳақида болага тушунча бериш керкак.

Болага қадимда одамлар пул пайдо бўлишдан аввал қандай қилиб савдо-сотиқ ишларини амалга оширганликларини ҳикоя қилиб берса бўлади. Уларга бартер (товар алмашинуви) нима эканлигини тушунтиринг. Масалан, олдинлари бир нечта тухумни нонга алмаштириш мумкин бўлган. Бироқ, вақт ўтиши билан айрим сабабларга кўра товарлар алмашинуви қийинлашди:

  • Ҳамма нарсани ҳам, вазни сабабли осонгина кўтариб юриб бўлмасди;
  • Баъзи маҳсулотларнинг сифати вақт ўтиши билан ёмонлашган.

2. Болани оила бюджети билан таништириш керак

Болаларда тез-тез бирор нарсани сотиб олиш истаги пайдо бўлади. Шу сабаб, эрта ёшдан бошлаб, кўп нарсани тушуна оладиган даражага етганда, унга оилавий бюджет ҳақида гапиришни бошлашингиз зарур.

Бу ерда сиз коммунал хизматлар, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ҳоказолар учун қилинадиган мажбурий харажатлаи ҳақида гапиришингиз мумкин. Буни мевалар ёки ўйинчоқ қисмлари мисолида амалга оширсангиз бўлади. Ота-оналар ўз харажатларини даромадларига қараб пухта режалаштиришлари ва улар ҳар доим ҳам у ёки бу нарсани, жуда қаттиқ хоҳлаган тақдирда ҳам харид қила олмасликлари ҳақида гапириб бериш керак.

Оила бюджетини режалаштириш пайтида ота-оналар болага қилинадиган харажатлар,  ўйинчоқ машина ёки ўйинчоқлар тўпламини харид қилишни ҳам инобатга олишини тушунтириш керак. Шундай қилиб, кейинги сафар ойлик харажатлар режалаштирилганги ва ортиқча харид бюджет миқдоридан ошиб кетишига олиб келгани сабабли, ота-оналар болага бу ой янги ўйинчоқ олиб бераолмасликларини тушунтиришганларида, бола буни анча-мунча тушунадиган бўлади.

Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, агар боланинг бирор нарса сотиб олиш учун қилган ҳар бир талабига асабий муносабат билдирсангиз, бунақа нарсалар жуда ҳам қимматлиги,  олиб беришнинг имкони йўқлиги ҳақида доимий равишда гапирсангиз, бундай вазиятда болада пул доимо етишмаслиги ва у энг катта қийматга эга эканлиги ҳақидаги фикр шаклланади. Қачонки болалар ўзларига нимадир харид қилишни истаганида уларга пул ҳақида гапиринг.

3. Пулни оқилона сарфлашни ўргатиш

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар билан ота-оналар қўлбола касса билан "дўкон" ўйинини ўйнашлари мумкин. Махсулотни қўйиб ,унинг нархини қоғозчага ёзиб қўйсангиз бўлди. Бундан ташқари, белгиланган миқдордаги пулни болангизга бериб, унга айрим харидларни мустақил амалга ошириш имконини беришингиз мумкин.

Қачонки фарзандларингиз бир оз улғайиб, 7-14 ёш оралиғида бўлишганда, улар пулнинг харид қобилиятини анча аниқроқ тушуна оладилар (қайси махсулотни қандай суммага олиш мумкин). Айнан ўша пайтда турли дўконлардаги бир турдаги маҳсулотнинг ҳар хил нархдалигини муҳокама қилиб, нима учун айнан шу маҳсулотни танлаганингизни тушунтириб бериб, фарзандингизни иқтисодга ўргатишингиз мумкин.

Ушбу босқичдан сўнг, фарзандингиз пулни онгли равишда ишлатишни бошлайди ва   ёшлик чоғидан бошлаб ойлик ёки узоқроқ муддатга умумий оила бюджети режасини тузишга ўргатишингиз мумкин. Бюджет режаси тузилгандан сўнг, ота-оналар фарзандлари билан бюджет режалари мос келишини муҳокама қилишлари мумкин.

Шунингдек, ота-оналар болаларига қарз мавзусини ҳам ўргатиши керак. Чунки эртами-кечми болангиз дўстларидан қарз олишни ёки қарз беришни хоҳлаши мумкин. Қарз яқин одамлар ўртасидаги муносабатларни бузиш хусусиятига ега эканини ва кейинчалик дўстлар ўртасидаги яхши алоқаларни сақлаб қолиш учун қандай қилиб улар қарз сўраганда, тўғри рад жавобини бериш кераклигини ҳам тушунтириш керак.

4. Фарзандингизга пул жамғариш учун мақсадлар қўйишда ёрдам бериш. Орзуинг учун жамғар!

Сезганмисиз, айрим одамлар юқори маошга эга бўлмасликларига қарамасдан, йирик харидлар: автомобил, квартира ёки қимматли таътил учун пул жамғара оладилар.

Ваҳоланки, бу вақтда яхши иш ҳақига эга одам бутун умри давомида арзийдиган бирор нима учун пулни жамғара олмайди. Бу иккинчи тоифадаги одамлар бир кун билан яшаши ва келажак ҳақида умуман ўйламаганлиги туфайли содир бўлади.

Дунёдаги энг муҳим кўникмалардан бири бу мақсадни танлай билиш ва белгиланган режаларни ўзгартирмасдан унга интилишдир. Ота-оналар учун фарзандларига уларнинг ёшлигидан бу кўникмани ўрганишларига ёрдам беришлари муҳим ҳисобланади. Чунки айнан шу сабабли болангиз вояга етганида ўз маблағларини тежашни ва тўғри бошқаришни ўрганади.

Мақсадни қўйишни ўргатиш бўйича маслаҳатлар:

  • Бир неча кун ичида фарзандингизга оз миқдордаги пулни бериб боришингиз ва керакли миқдор йиғилганида, ўзи хоҳлаган нарсани сотиб олиши учун у билан бирга дўконга боришингиз мумкин.
  • Фарзандингизга кунлик харажати ёки байрамлар орқали совға қилинган пулларнинг маълум бир фоизини тежаб қўйиш маслаҳатини беринг.
  • Ўзбекистонда ота-оналар фарзандлари учун уларнинг туғилган кунидан бошлаб банк ҳисоб рақамини очиши ва унга маълум миқдорда маблағ қўшиши мумкин. Ушбу маблағ ота-она ёки 14 ёшга тўлган фарзанд (бу ёшда ҳисоб рақамдан қисман фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади ) томонидан ишлатиш истаги бўлмагунга қадар, жамғариш муддати давомида кўпайиб боради. Бу фарзандингиз учун тежаш моҳиятини англаш ва белгиланган мақсадга эришишда мавжуд пулни кўпайтириш учун ажойиб намунадир.
  • Пулларни сақлаш учун жой ажратиб беринг. Болаларни ёшлигидан пулларни тартибли сақлашга ўргатиш муҳим. Фарзандларингиз бирон нарсага пул тўплашни мақсад қилганларида, уларга пулни сақлашга ёрдам берадиган буюм асқотади. Кичик ёшли болалар учун сиз пул соладиган қути (копилка) сотиб олишингиз мумкин.

5. Молиявий воситалар ҳақида гапириб беринг

Банкнинг молиявий воситалари ҳақидаги боғча ёшиданоқ фарзандингизга тушунчаларни беришни бошлашингиз мумкин. Тўловни банк картаси орқали амалга ошириш вазиятида, фарзандингизга тўловни қандай қилаётганингиз ва пулни нимага сарфлаётганингизни албатта кўрсатинг. Кўпинча болалар ота-оналари ниманидир банк картаси орқали ёки онлайн тарзида сотиб олаётганини кўриб, хоҳлаган нарсани исталган вақтда, хақиқий пулларни сарфламай олиш мумкин деган нотўғри фикр пайдо бўлади.

Бунинг олдини олиш учун уларга банклар ва банк карталари тизими ҳақида гапириб беринг. Ишлаб топаётган пулингиз автоматик тарзда сизнинг ҳисоб рақамингизга келиб тушушини тушунтиринг.

Банкоматлардан олаётган нақд пулингиз банк картангиз ҳисоб рақамидан ечиб олинишини ҳам тушунтиришингиз муҳимдир. Бундан ташқари, бир ойлик харажатларингиз тўпланишини банк картаси харажатлар маълумотномаси орқали кўрсатишингиз мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги тижорат банклари болалар учун пластик карталарини очиш хизматини таклиф қилмоқда. Аслини олганда, ушбу карталар ота-оналарнинг банк ҳисоб рақамига боғланган қўшимча карталардир. Ўз паспортларига эга балоғат ёшидагилар учун банклар картани мустақил равишда очишни таклиф қилади. Аммо шу билан бирга, ота-оналарнинг ёзма розилиги ҳам талаб қилиниши мумкин.

Боланинг молиявий саводхонлиги учун қадам ташланди!

Ушбу мақолада биз, болага қандай қилиб молия дунёсини тушунишга ёрдамлашиш, унинг эртанги кунига ишонч бериш, аниқ мақсадлар қўйиш ва муваффаққиятга йўлини очиш ҳақида қисқача маълумот беришга ҳаракат қилдик. Сизлар бу билмларни амалиётда қўлласангиз бўлди.

Кичик қадамлардан бошланг, ўйинлар орқали барчасини жонлантиринг, фарзандингизни мустақиллигини рағбатлантитиб боринг, бошқалардан фақрли равишда сиз уни нима кўпроқ жалб қилишини биласиз. Юқорида таклиф этилган турли ҳил усулларни синаб кўринг ёки бўлмаса ўзингизнинг ёндашувларингизни ўйлаб топишингиз мумкин.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"