Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Нафс бандаси

huquq_160_2СВОЖЖДЛҚК департаменти Тошкент шаҳри Яккасарой тумани бўлими ходимлари томонидан ноқонуний цехларни фош этиш, савдо қоидаларини бузганлик учун ва валюта билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш борасида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирлар натиtжасида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди, қонунни бузганларга нисбатан судлар томонидан тегишли жазолар тайинланди.

Абдусаид Жалилов (исм, фамилиялар ўзгартирилган) асли андижонлик. Маълумоти ўрта-махсус, уйланмаган, МЧЖ раҳбари сифатида “Coca-Cola ichimligi Uzbekistan LTD” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиб келган. Шуниси ачинарлики, вазифаси яхна ичимликларни харид қилиб, амалдаги савдо қоидаларига кўра улгуржи тарзда сотиш, умумий овқатланиш ва савдо дўконларига етказиб берилишини таъминлаш бўлса-да, у бунга амал қилмасдан, хоҳлаганча иш юритган. Жамиятга норасмий тарзда ишчи-ходимларни жалб қилиб, яхна ичимликлар нархини сунъий равишда оширган, юқори ликвидли маҳсулотларни нақд пулга сотиб, тегишли ҳужжатларда белгиланган савдо қоидаларини мунтазам бузиб келган.

Бунинг натижасида жамият томонидан 651 млн. сўмдан ортиқ савдо пуллари назорат-касса машинасидан ўтказилмаган, банк муассасаларига инкассация қилинмасдан нақдлаштириб юборилган.

Бундан ташқари, дастлабки текширув ва суд жараёнида А.Жалилов иш фаолияти давомида ўзи содир этган жиноятни яшириш мақсадида жамиятга тегишли бўлган бухгалтерия ҳужжатларини йўқ қилиб юборганлиги ҳам аниқланди.

Адолат ҳукмрон бўлган жамиятда бундай жиноятларни содир этган шахс ҳеч қачон “ялло” қилиб юрмайди, албатта. Абдусаид Жалилов ҳам ноқонуний юритган фаолияти юзасидан суд томонидан қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилди. У бугун қилмишидан афсусда. Лекин кейинги пушаймон, ўзингга душман, дейди халқимиз. Абдусаид ўзининг ноқонуний қилмишлари ҳақида эртароқ ўйлаганда, беш бармоғини оғзига тиқиб, нафс бандасига айланмаганда оиласи, маҳалласи, ходимлари олдида бугун юзи шувит бўлмас эди.

Шаҳриддин ЖАББОРОВ,

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Яккасарой

тумани бўлими катта суриштирувчиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"