Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3505
5372
5739

-367
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
68631
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 530 355
Главная "ISTE'MOLCHI" Янги тиббий ускуналар

tibiiy_uskuna_160улар орқали амалга оширилаётган муолажалар ижобий натижалар бермоқда

Самарқанд вилояти ногиронларни реабилитация қилиш маркази жамоаси бултур Япониянинг Jaynd агентлиги гранти билан тақдирланди. Шунга кўра, жами қиймати 109,5 минг АҚШ долларига тенг саккизта замонавий тиббий аппаратга эга бўлди. Улардан бири – электронейромиография деб аталувчи қурилма Россиянинг Иваново шаҳридан 70 миллион сўм эвазига келтирилди. Марказ ундан мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи бўлиб фойдалана бош­лади.

– Бу аппарат беморни умумий электрофизиологик кўрикдан ўтказишда жуда асқатади, – дейди нев­ропатолог ва функционал диагнос­тика врачи Моҳичеҳра Раҳмонова. – Унинг афзал жиҳатлари кўп. Масалан, мушаклар ва асаб тизимининг функцио­нал ҳолати ўтказувчанлигини осон аниқлаш имконини беради. Муолажалар натижасида бу органларнинг фаол ҳаракатланиши қайта тикланади. Ускуна полинейропатия ва тарқоқ склерознинг барча турларини, остеохондроз асоратларини, умуртқа жароҳатларини, мия чайқалишини, мушаклар ва қалтираш билан боғлиқ талай касалликларни даволашда кенг қўлланилади. Сирасини айтганда, электронейромиография аппарати мутлақо хавфсиз бўлган даволаш ва текшириш воситасидир.

Марказда жорий йилдан эътиборан ноанъанавий даволаш усуллари амалиётга кенг татбиқ этила бошланди. Чунончи, озонатерапия, огинатерапия, игнатерапия, гредотерапия ва зулук билан даволаш йўлга қўйилди. Ўз навбатида, мижозлар учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Хоналар юмшоқ ва қаттиқ инвентарлар билан жиҳозланди. Ошхона фаолияти тубдан яхшиланди. Марказ ҳовлисини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳам доимий эътиборга олинди. Энг муҳими, бу ерда даволанаётганлар шифокорларнинг хушмуо­малалигидан беҳад мамнун бўлишмоқда.

– Маълум муддат марказда даволанишимга тўғри келди, – дейди қашқадарёлик мижоз Муҳиддин Қурбонов. – Инсульт хасталигига чалинганим туфайли ўнг оёғим ва ўнг қўлим анча ҳолсизланиб қолганди. Бу масканга келиб, дардимга бирмунча шифо топдим. Электронейромиография муолажаси яхши наф бериши қисқа фурсатда сезилди. Бунинг учун шифокорлардан миннатдорман.

– Менинг эътиборимни кўпроқ тиббий жиҳозлар ўзига тортди, – дейди умуртқа поғонаси жароҳатидан оғир аҳволга тушиб қолган навоийлик Маҳмуд Расулов. – Уларнинг ҳаммаси замонавий. Даволаш жараёнлари эса анча мукаммал. Электронейромиография ускунаси билан ўтказилган муолажалар соғлиғим тикланишига ёрдам берди. Шунингдек, яна бир неч­та физиотерапик даволар дардимни аритди. Ҳозир ҳам жисмонан, ҳам руҳан анча тетикман.

Биз бундай илиқ фикрларни бош­қалардан ҳам кўп эшитдик.

Абдурасул САТТОРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"