Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3485
5372
5739

-367
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
68610
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 530 335
Главная "ISTE'MOLCHI" Ўзимизникидан қўймасин...

bobur_bobomurod_160Бобур Бобомурод, шоир

 

Янги йил байрами сарҳисоблар ва янги орзу, режалар палласи. Ўтаётган йил ёмон йил бўлмади. Халқимиз ҳамжиҳат, аҳил эканлиги, бунёдкорлик йўлида меҳнат қилаётганлиги, юртимиз дунёга янада ёруғ юз билан юзланаётганлиги намоёни йил бўлди. Ўйлайманки, янги 2018 йил ҳам элимиз учун омадли, зафарли келади. Барча яхши инсонларга ҳамма эзгуликларни тилаб, Ватанимизга кўз тегмасин, янада гуллаб-яшнасин, деймиз. Янги йил ҳар биримизга қутлуғ келсин ва яхшиликлар йили бўлсин.

Мамлакатимизда сифатли харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор тобора кучайиб, бу борада қулай шарт-шароит яратиш юзасидан амалий ҳаракатлар қилинмоқда. Бунинг таъсири сезилиб, бозорларимизда ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдоси юришиб қолди. Элимиз ватанпарвар, ўйлайманки, юрт шаънини, халқ номини янада улуғлашни ният қилиб ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз маҳсулотларини виждонан сифатли, оммабоп қилишади, истеъмолчиларимиз ҳам хорижий товарларни эмас, ўзимизникини харид қилиб, уларни қўллаб-қувватлайди, барчамиз аҳилликда бирлашиб, миллий брендларимиз кучайишига ҳисса қўшамиз, деган умиддаман. Янги йилда барча яхши ниятли инсонларимизга омад ёр бўлсин.

Зилола ТЎРАБЕК қизи тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"