Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Матбаа маҳсулотлари хариди чоғида нималарга эътибор бериш зарур?

kitob_160_22017 йил юртимизда барча соҳалар ходимлари, айниқса, ноширлар, нашриётлар ва китоб чиқариш, унинг савдоси билан шуғулланувчилар учун самарали келди, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Дарҳақиқат, матбаа соҳасига, маънавиятимизни юксалтирувчи китоб чиқариш иши билан шуғулланувчи ноширларга кенг кўламли имкониятлар яратилди, солиқ борасида талай енгилликлар берилдики, бу фақат ва фақат ижобий ўзгаришларга, аҳолининг китобхонлик даражасини оширишга хизмат қилади.

Лекин мени бир она сифатида ўз фарзандининг китобга бўлган эҳтиё­жини керакли даражада қондира олмаётганим қийнайди. Гапимнинг моҳияти шундан иборатки, фарзандимни қўшимча ўқишга берганман, тест жараёнида тушиши мумкин бўлган саволларга тайёрлаш мақсадида билимини оширмоқда. Бунинг учун унга тарих ва адабиёт фанларидан ўрта синф дарсликлари керак. Синг­лисиникидан фойдаланди, қўшнидан сўраб турдик, барибир, масала ҳал бўлмади. Ҳамманинг китоби ўзига керак. Дарсликлар эса чегараланган, сотувда умуман йўқ. Мен фарзандимга ана шу зарур китобларни қўштирноқ ичидаги тадбиркорлардан, гарчи уларнинг сифати мени умуман қониқтирмаса-да, сотиб олиб беришга мажбурман. Негаки, болам китобни шу бугун ўқимаса, ўзлаштириши қолиб кетади, ҳар соати пул бўлган қўшимча дарсларда мен бунга йўл қўя олмайман. Сифатсиз қоғозда нусха олинган, майда ёзувли китоб қизимнинг соғлиғига таъсир қилса-да, уни олиб беришга мажбурман.

Бугунги кунда мамлакатимизда 1800 дан зиёд матбаа корхонаси мавжуд бўлиб, уларда ҳар йили 4 мингдан зиёд ном остида 60 млн.дан зиёд нусхада матбаа маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу рақамлар соҳага қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Ўз олдига аниқ мақсад қўйган, қонунга мос тарзда ишлаётган, инсон маънавияти юксалишига ҳисса қўшаётган “Ўзбекис­тон”, “Шарқ”, Ғафур Ғулом, “Янги аср авлоди”, “Сано-Стандарт”, “Офис Принт” ва яна юзлаб тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотлари билан истеъмолчилар талабини қондирмоқдалар.

Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, баъзан китоб сотилаётган жойларда ностандарт маҳсулотларга ҳам кўзимиз тушади. Сифатсиз қоғозли, чизсанг, йиртилиб кетувчи расм дафтарлар, кўзинг зўрға илғайдиган даражадаги катак ва ёзув дафтарлари. Бу каби маҳсулотлар юқорида номлари зикр этилган нашриёт-матбаа компанияларига нисбатан бўлган ҳурмат ва эътибор, эътирофга путур етказиши билан бирга, фарзанд­ларимиз соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши, қолаверса, зарур пайтда улардан фойдаланиб бўлмаслигидан фиғонинг фалакка чиқади. Шу ўринда ўзимизда ҳам озгина ҳафсаласизлик, истеъмолчилик маданияти ҳали тўла шаклланиб улгурмаганини таъкидлашим жоиз. Зеро, бунда бизнинг ҳам айбимиз бор, колбаса ва бошқа маҳсулотларни сотиб олишда истеъмолчилик маданиятини биламиз-у, матбаа маҳсулотларини шошиб харид қиламиз, ишлаб чиқарувчисининг номи қайд этилмаган, босмахона манзили кўрсатилмаган, муқовасида менталитетимизга, ўзбек миллатига умуман тўғри келмайдиган расмлар акс этган маҳсулотларни ўйламай сотиб олаверамиз. Бу ишимиз билан сохта тадбиркорларнинг тегирмонига сув қуяётганимизни унчалик англамаймиз. Аслида ҳар бир дафтар ёки китоб устидаги сурат ахборот ташувчи восита ҳисобланади, фарзандимиз уни ҳар куни кўради. Бу маҳсулотлар аслида техник регламентларга жавоб бермайди. Ўзини ҳурмат қиладиган нашриёт эса бу йўлдан асло бормайди. Бундай нашриёт, энг аввало, муаллифга ҳақ тўлайди, сўнгра техник регламентга риоя қилади, кейинги жараёнлар: босмахона, ишчи-ходимлар харажатлари, қоғоз, бўёқ – буларнинг бари ҳисобга олинади ва таннарх кейин келиб чиқади.

Контрафакт маҳсулотлар ёхуд қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар нусхасини босаётган китобларнинг дунёга келиши бошқача: улар муаллифга пул тўламайди, қоғоз сифати паст, нархи ҳам шунга яраша анча арзон.

Бугун матбаа соҳасига мустақил фикрлаш қобилиятига эга, инновацион ғоялар бера оладиган ёшлар дадил кириб келаётгани қувонарли. Бу соҳадаги ўзаро соғлом рақобатни кучайтиради. Ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулотини корхонасининг юзи ҳисоблаб, ҳар тарафлама салоҳиятли кадрларни бирлаштира олган компания, нашриётлар талайгина. Энг муҳими, улар қонун доирасида ва ҳалол ишлашмоқда.

Соҳага қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликларга қарамай, бугун матбаа соҳасида қилиниши лозим бўлган вазифалар, амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар мавжуд эканлиги барчага аён. Бу борада Ўзбекис­тон матбуот ва ахборот агентлиги, давлат солиқ қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги, шунингдек, тегишли мутасадди ходимлар бир ёқадан бош чиқариб ҳамкорликда ишлаши керак. Бугун кечагидек, эртага бугунгидек ишлаб бўлмаслигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Муқаддас ЮСУПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"