Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5194
10175
9382

+793
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
149162
230255
120584

+109671

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 444 863
Главная "ISTE'MOLCHI" Ҳуқуқингизни билсангиз...

huquq_160_3Тасаввур қилинг, пулингиз озроқ, лекин рўзғор учун қуруқ чой зарур. Сотувчига 2000 сўмлик чой харид қилмоқчи эканингизни айтдингиз. У эса беписандлик билан бу пулга чой бермаслигини маълум қилади. Бундай вазиятда дилингиз хуфтон бўлиши аниқ. Шунда нима қилган бўлардингиз? Аксарият пайт хижолат бўлиб, устига-устак, тушкун кайфиятда йўлингизда давом этасиз, шундаймасми?

Самарқандлик Вера Бакаева эса бунинг қонуний чорасини топди. Сиёб деҳқон бозорида юз берган мазкур нохуш ҳолат бўйича Бош прокуратуранинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилди. Ариза тегиш­лилиги бўйича Самарқанд вилояти Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига юборилди. Мутахассислар томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида сотувчи ўз хатосини тан олди ва истеъмолчи ҳуқуқи тикланди. Савдо мажмуаси ходимларига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун юзасидан тушунтиришлар берилди.

М.Халилов оиласи билан Самарқанд шаҳридаги “Барбикю бургер” умумий овқатланиш шохобчасига бориб таом тановул қилишди, дам олишди, аммо кетар маҳали хизматчидан чек сўрагани учун боши балога қолаёзди. Инсон ҳамма нарсага кўникиши мумкин, аммо ноҳақликка, ғурури камситилишига чидаёлмайди. Йигит дуч келган нохушлик ҳақида Бош прокуратуранинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилади. Ариза ИҲҲҚЖ ҳудудий бирлашмаси ходимлари томонидан ўрганилди. Истеъмолчининг кўрсатмалари асосли экан. Ошхона ходимаси А.Абдужабборова илгари ҳам ҳайфсан олгани боис, иккинчи интизомий жазо чораси сифатида умумий овқатланиш шохобчаси маъмурияти томонидан жаримага тортилди. Бу ҳол яна такрорлангудек бўлса, қонун доирасида янада қатъий чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Д.Шерматова давлат ташкилотида ишлайди. Виждонли фуқаро сифатида коммунал тўловларни, жумладан, электр энергияси ҳақини ойлик маоши ҳисобидан ҳар ойда мунтазам тўлаб боради. Бир куни у ишлайдиган ташкилотга интернет тармоғи орқали электр энергиясидан 2 миллион сўм қарзи борлиги ҳақида хабар келди. Хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагич билан солиштирди, қарздор эмас экан. Д.Шерматова Самарқанд вилояти ИҲҲҚЖ ҳудудий бирлашмасига йўллаган мурожаатида шу ҳақда баён қилди. Ариза бўйича бирлашманинг туман жамияти ҳамда электр тармоқлари корхонаси мутахассислари қайта хатлов ўтказишди ва фуқаронинг қарзи йўқлиги аниқланди.

Юқоридагилардан маълум бўладики, ўз ҳуқуқларини (мажбуриятларини ҳам) яхши билган ва ундан ўз вақтида фойдалана олган киши ҳамиша ютади.

Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА,

Самарқанд вилояти ИҲҲҚЖ ҳудудий бирлашмаси матбуот сектори бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"