Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5194
10175
9382

+793
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
149162
230255
120584

+109671

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 444 863
Главная "ISTE'MOLCHI" Энди мажбурий декларация йўқ

deklaratsiya_160Мамлакатимиз Президенти томонидан 2017 йил 6 декабрда қабул қилинган “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан, 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани юртимизга олиб кириш ёки Ўзбекис­тондан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилинди.

Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетиш эквивалентда 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасида ҳеч қандай рухсатномаларсиз амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, рухсат этилган суммадан ошиқ маблағни мамлакат ҳудудидан олиб чиқиш учун Марказий банк рухсатномаси талаб этилади.

Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш:

резидентлар томонидан – Ўзбекис­тон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси асосида;

норезидентлар томонидан – Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади. Декларацияда нақд хорижий валюта суммаси олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий валюта суммасидан кам бўлмаган миқдорда кўрсатилади.

Норезидентлар – республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган мусобақалар, танлов ва олимпиадаларнинг совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валюта олиб чиқиб кетилаётганда нақд хорижий валюта олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат улар томонидан ушбу нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун асос бўлади.

Г.МУРОДАЛИЕВА тайёрлади

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"