Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Истеъмолчилар ҳуқуқи – сарбаланд

Бугунги кунда Халқаро истеъмолчилар ташкилотига дунёнинг кўплаб давлатларидаги истеъмолчилар ташкилотлари (Cоnsumers international – СI) аъзодир.

СI нинг иккита асосий вазифаси мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар.

istemolchi_himoya_160Биринчиси, аъзо ташкилотлар, умуман, истеъмолчилар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва кучайтириш;

Иккинчиси, халқаро сиёсий майдонда истеъмолчилар манфаатларини ифода этиш.

СI ташкилоти фаолияти йўналиши истеъмолчиларнинг қуйидаги 8 та асосий ҳуқуқи асосида шаклланган:

истеъмолчиларнинг асосий эҳтиёжлари қондирилиши ҳуқуқи;

тоза атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи;

хавфсизлик ҳуқуқи;

етказилган зарарни қоплаш ҳуқуқи;

тингланиш ҳуқуқи;

маълумот олиш ҳуқуқи;

истеъмолчилик саводхонлигини ошириш ҳуқуқи;

танлаш ҳуқуқи.

Бугунги кунда халқаро жамиятдаги ва умумжаҳон бозоридаги истеъмолчиларнинг мавқеи ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда Cоnsumers international ўз фаолиятининг қуйидаги янги стратегик йўналишларини ишлаб чиқди:

• атроф-муҳитга зарар етказмайдиган истеъмолни тарғибот қилиш (энергиянинг муқобил манбаларидан, азон қатлами емирилишига таъсир этмайдиган воситалардан фойдаланиш, фреон ва таркибида фреон бўлган маҳсулотлардан фойдаланишга қарши курашиш ва ҳ.з.);

• зарарли маҳсулот ва технология­лар экспортини тўхтатиш ва бундай маҳсулотларни бозорлардан олиб ташлаш, хавфсизлик даражаси текширилмаган хавфли маҳсулотларнинг экспорт қилинишини ва унинг савдосини ман этиш;

• халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда халқаро стандартларни ишлаб чиқиш;

• сифати ўрганилмаган, озиқ-овқат қўшимчаси сифатида ишлатиладиган гармонлар ва антибиотиклардан фойдаланишни камайтиришни тарғиб қилиш;

• ишлаб чиқаришда ген муҳандислиги ёрдамида олинган маҳсулотлардан фойдаланилган маҳсулотларнинг мувофиқлик маркировкаларини, сертификатларини текширишни тарғиб қилиш;

• назарий жиҳатдан касаллик манбаи бўлиб чиқиши мумкин бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини назорат қилиш;

• табиий маҳсулотларнинг ўрнини босувчи сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тарғиб қилиш;

• истеъмолчиларнинг соғлиғи учун зарарсизлиги нуқтаи назаридан пес­тицидларнинг истеъмол этилишини тартибга солишни ва пестицидларсиз етиштирилган маҳсулотлар истеъмол қилинишини тарғибот қилиш;

• истеъмолчилик таълимини ошириш мақсадида ривожланаётган мамлакатларга зарур бўлган материаллар тарқатишда ёрдам бериш;

• “ночор” аҳволдаги истеъмолчиларнинг (аёллар ва болалар ҳам шулар жумласидан) ҳуқуқлари кучайтирилган ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, улар учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва керакли хизматларнинг кўрсатилишини таъминлаш;

• ривожланаётган мамлакатлар учун янги технологияларни жорий қилишдаги чеклашларга йўл қўймаслик, соф озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи давлатларга ёрдам кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги протекционизми ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари ва шу каби масалалар юзасидан истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш.

Мамлакатимизда ҳам истеъмолчиларнинг маънавий ва табиий эҳтиёжларини қондиришга жамият ҳамда давлатнинг энг муҳим вазифаси сифатида қаралади.

Конституциямизнинг 53-моддасида истеъмолчилар ҳуқуқлари устунлигини таъминлашга оид норма ўз аксини топган. Унда “Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши” белгилаб қўйилган.

Республикамизда ушбу соҳада яратилган ва халқаро ҳуқуқий стандартларга мос келувчи мавжуд қонунчилик истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берди. Фуқароларимизнинг истеъмолчилик борасидаги ҳуқуқлари ҳимояси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда ўз аксини топ­ди. Ушбу қонун 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган бўлиб, у истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчилар ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. Истеъмолчиларнинг тегишли сифатдаги товарлар (хизматлар)ни сотиб олиши билан боғлиқ ҳуқуқларини ҳаётга ва соғлиққа хавф солмаслик, товарлар (хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчилар (тайёрловчилар) тўғрисида ахборот олиш, ўз манфаатларининг давлат ва жамият томонидан ҳимоя қилиниши ҳамда ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш механизмларини белгилаб беради.

Мазкур қонун 30 та моддадан иборат. Қонун қабул қилингандан кейин ўтган вақт мобайнида унга бир неча марта ўзгартиришлар киритилди.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни тартибга солувчи, аҳолига турли истеъмол хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ кўплаб қонунлар, қарорлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Товар хавфсизлиги ҳуқуқи истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқларидан биридир. Товарларнинг (иш, хизматлар) сифати ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган меъёрий ҳужжатлар ижроси тегишли ваколатли давлат ва жамоат органлари томонидан амалга оширилмоқда. “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар чиқарилган жой номлари тўғрисида”ги, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунлар ва бош­қа меъёрий ҳужжатлар шулар жумласидандир.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Яъни истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, судлар таъминлайдилар.

Қонун билан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органлари қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмак­лашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда истеъмолчиларнинг ҳукуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари.

Шунингдек, қонун билан маҳаллий ҳокимият органларининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий вазифалари белгилаб берилган.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси алоҳида ўрин эгаллайди. Айни пайтда Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Рес­публикасида фаолият кўрсатмоқда.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига кўра, Давлат рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

– истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

– истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши масалалари юзасидан расмий тушунтиришлар беради;

– истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборади;

– истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар муайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этишга ҳақли;

– қонун ҳужжатларига мувофиқ, бош­қа ваколатларни амалга оширади.

Қўмитанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири сифатида ички истеъмол бозорида ноҳалол рақобатнинг олдини олиш, жамоат тузилмалари билан узвий мувофиқлаштирган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш белгилаб қўйилган.

Қўмитага истеъмолчилар ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилиш соҳасида қуйи­даги асосий вазифалар ва функциялар юклатилган:

– истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилиш;

– белгиланган тартибда истеъмол товарларига нархлар ва хизматларга тарифлар мониторингини юритиш, бозорда сифатсиз истеъмол товарлари ва хизматлар пайдо бўлишининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;

– жамоат тузилмалари билан биргаликда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, шунингдек, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича маърифий ишларни амалга ошириш;

– истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва методологик базани такомиллаштириш;

– жисмоний шахсларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

– истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича расмий тушунтиришлар бериш.

Г. МУРОДАЛИЕВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"