Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Фуқаролар манфаатининг устувор тамойиллари

manfaat_160_1Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига 1983 йилнинг 15 мартида асос солинган. Истеъмолчилар айнан ўша давр­дан бошлаб тўртта имтиёзга эга бўлишган, хусусан, маҳсулот ва хизмат сифатига ишонч ҳосил қилиш, улар ҳақида маълумот олиш, танлаш ҳамда маҳсулот ёки хизматларга ўзгартириш киритиш шулар жумласидандир. Орадан бироз ўтгач, келтирилган зарарни ундириб олиш, маҳсулот ва хизмат тўғрисида билим ва маълумотга эга бўлиш, атроф-муҳитнинг экологик тозалигини ҳимоя қилиш каби яна тўртта қўшимча ҳуқуқ устуворлиги белгилаб берилган.

1985 йил 9 апрелда БМТ Бош Ассамблеяси истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофазасига оид дастлабки қонунни қабул қилди. Орадан ўн йил ўтиб, Халқаро истеъмолчилар ташкилоти СI ва унинг жойлардаги минтақавий филиаллари ўз фаолиятини бошлади. Мазкур ташкилот БМТ Бош Ассамблеяси ва бошқа дунё ҳамжамияти томонидан расман тан олинган.

Ушбу мустақил нодавлат ташкилотларни мулкдорлар ва ҳукумат грантлари ҳисобидан молиялаштириш йўлга қўйилди. Айни пайтда ташкилотнинг Африка давлатлари, Осиё ва Тинч океани ҳамда қатор Европа давлатларида минтақавий филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Дунёнинг кўпгина ривожланган давлатлари қаторида республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида миллий қонунчиликни яратиш ҳамда тизимда олиб бориладиган давлат сиёсатини ишлаб чиқиш учун 1985 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни устувор тамойиллари” асос бўлди. Пировардида истеъмолчилик сиёсатининг асосларига замин яратилиб, фуқароларнинг товарнинг хавфсиз бўлишига талаб қўйиш, маълумот олиш, товарни танлаш, етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқлари кафолатланди.

Шунингдек, 1996 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Бир сўз билан айтганда, ўтган йил давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик республикамиз ҳуқуқ тизимининг ажралмас қисмига айланди. Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари Конституциямизда ҳам кафолатланган.

Мамлакатимизда Давлат рақобат қўмитасига мазкур соҳада давлат сиёсатини юритиш вазифаси юклатилган. Шунингдек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нодавлат ташкилот сифатида мазкур тизимдаги ишларни амалга ошириши белгилаб қўйилган.

Агар Давлат рақобат қўмитаси томонидан кейинги йилларда амалга оширилаётган ишларга тўхталадиган бўлсак, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари натижасида аҳолининг истеъмол маданияти ошиб бораётганлигини кўриш мумкин. Тизимга оид қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида тизимли равишда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар йўлга қўйилди, шу билан бирга, семинар, брифинг ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Қолаверса, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, шунингдек, ташқи реклама воситаларида қонунчилик нормаларини ёритувчи плакатлар, мурожаатлар қилиш учун ишонч телефонлари ёзилган маълумотлар жойлаштирилди. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда марказий ва тижорат телерадиоканалларда ижтимоий роликлар эфирга узатилмоқда. Бундан ташқари, “Истеъмолчи-Потребитель” ҳафталик газетаси чоп этиляпти.manfaat_160_3

Амалга оширилаётган ишларнинг ижобий натижасини ҳудудий бошқармаларга истеъмолчилардан тушаётган ариза ва мурожаатлар салмоғининг ортиб бораётганлиги мисолида ҳам қайд этиш мумкин. Хусусан, ўтган йили қўмита ва унинг ҳудудий органларига жами 6602 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиб чиқиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 2,3 млрд. сўмдан зиёд маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

Қўмитанинг жамоа органларида, хусусан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш масалаларида ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилди.

Бугунги кунда ушбу йўналишда амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга, жорий йилдан бошлаб мутасадди идоралар билан биргаликда “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссия” республика кўрик танлови ўтказилмоқда.

Қўмита дори воситалари нархларини назорат қилиш юзасидан ҳам бир қатор тадбирларни амалга оширяпти. Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг мазкур масалага оид қарорларига кўра, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва арзон нархларда дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш мақсадида нархлар шаклланишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, фармацевтика саноатини қўллаб-қувватлаш ва ички бозорни маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлдириш бўйича олиб борилаётган тадбирларда иштирок этди.

manfaat_160_2Бундан ташқари,Президентимизнинг 2017 йил 23 июлдаги “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Масалан, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ҳамда назорат қилиш бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилди ҳамда уларнинг асосий вазифалари белгиланиб, ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.

Бундан ташқари, куз мавсумида 445 минг тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғарилди (картошка, сабзи, пиёз, гуруч) ва қиш-баҳор ойларида ички бозорлар ҳамда ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Бозорларда “Элга хизмат” махсус савдо расталари, ярмаркалар ташкил қилинди. Қолаверса, ҳудудлардан (паррандачилик, деҳқон ва фермер хўжаликлари, агрофирмалар томонидан) арзон нархларда тухум, гўшт, товуқ гўшти, қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотлари келтириб сотилмоқда.

Республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи (агентлик) ташкил этиш кўзда тутилган. Шу билан бирга,  халқаро ҳамкорликнинг янада кенгайтириш мақсадида МДҲ, Яқин Шарқ мамлакатлари Жанубий Корея, Хитой, Япония кабилар билан алоқалар ўрнатиш режалаштирилган.

Энди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолиятига тўхталсак. Биргина ўтган йилиаҳоли билан 10309 та мулоқот ўтказилди. Фуқаролардан тушган 5182 та мурожаат қонун доирасида ўрганиб чиқилиб, 4 миллиард 397 миллион 410 минг сўм маблағ уларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Федерациянинг туман (шаҳар) жамиятлари томонидан фуқароларнинг жами 393 та мурожаати кўриб чиқилиб, 145 547,5 минг сўм маблағ улар фойдасига йўналтирилди. Шунинг­дек, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўзбекистон Бош прокуратураси, “Ўзстандарт” агентлиги, қатор вазирликлар, “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳам тизимга доир қатор ишлар бажарилди.

Бундан ташқари, халқаро алоқаларни кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди эксперти Тео Хензельс билан учрашув уюштирилиб, ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга баҳо берилди. Келгусида Британия стандартлаштириш институти, Ҳиндистон ва Озарбайжон истеъмолчилар ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш мақсадида Туркия истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси таклифига биноан Анқара ва Истанбул шаҳарларига сафар уюштирилиб, ўз­аро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Давлат рақобат қўмитаси томонидан 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида мутасаддилар сўзга чиқишиб, тизимда амалга оширилаётган тадбирлар, келгусида қилиши лозим бўлган ишларга алоҳида тўхталишди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"