Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
897
5739
5529

+210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
60651
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 522 375
Главная "ISTE'MOLCHI" Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш давлат эътиборида

qonun_160_1Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган юртдошларимиз йўловчилар учун хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларидан фойдаланаётгани натижасида қўшни мамлакатлар ҳудудида уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун фожиали оқибатларга олиб келадиган йўл-транспорт халокатлари содир бўлмоқда.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мана шундай нохушликларнинг олдини олиш, хавфсизликни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар авиа ва темир йўл транспортидан етарли даражада фойдаланмаслигининг асосий сабаби қуйидагилар ҳисобланади:

темир йўл ва авиачипталарнинг нархи автомобиль транспорти хизматларига нисбатан қимматлиги;

темир йўл ва авиация транспортининг қуввати ва салоҳияти камлиги вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларнинг талабини тўлиқ таъминламаётгани;

республикамизда халқаро йўловчи ташиш рейсларини амалга оширувчи автотранспорт йўловчи ташувчиларнинг деярли мавжуд эмаслиги.

Янги қарор билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларга темир йўл ва авиачипталар нархларига чегирмалар тақдим этиш тизими жорий этилмоқда.

Биринчидан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2018 йил 1 апрелдан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда тежамли (эконом) класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этади.

Иккинчидан, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рес­публикадан ташқарига чиқаётган ҳар бир фуқарога темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта амалга оширилади. “Алоқабанк” АТБнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлилигини ошириш мақсадида Давлат бюджети ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасидан 100 миллиард сўм “Алоқабанк” АТБ устав капиталига киритилади.

Шу билан биргаликда, темир йўл ва авиачипталарни имтиёзли тарифларда харид қилишнинг асосий шарти вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларни имтиёзли тарифларда чипта тақдим этишнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги электрон маълумотлар базасига рўйхатга олиш ҳисоб­ланади.

Шуни қайд этиш лозимки, қарорда темир йўл ва авиатранспорт имкониятини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган, жумладан:

2018 йил 1 майгача–вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар кўп борадиган Россия ва Қозоғистон ҳудудлари ва шаҳарларига янги темир йўл йўналишлари жорий этиш;

2018 йил 1 июнгача – вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар томонидан талаб юқори бўлган йўналишларда янги йўловчи поездларни қўйиш ҳамда плацкарт ва умумий вагонлар сонини кўпайтириш, жумладан, ушбу йўналишлардаги темир йўл поезди жўнашини ҳудудий темир йўл станцияларидан амалга ошириш;

2018 йил 1 июлгача – вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларни ташиш учун зарур бўлганда хорижий темир йўл компанияларининг республика ҳудудига киришини Ўзбекистон ҳудудий темир йўл боғланмаларидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси станцияларигача йўловчи ташишини назарда тутган ҳолда таъминлаш;

2018 йил 1 майгача  – Вазирлар Маҳкамасига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рес­публика ташқарисига чиқаётган фуқароларни пасайтирилган тарифларда ташувчи, камбюджетли авиакомпания (лоукостер) ташкил этиш тўғрисида таклифларни киритиш назарда тутилган.

Шу билан бирга, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рес­публика ташқарисига чиқаётган фуқаролар мурожаатлари ва эҳтиёжларига мувофиқ меҳнат органларининг фаолия­тини такомиллаштириш чора-тадбирлари кўзда тутилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари тузилмасида умумий 300 штат бирлигида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш секторлари ташкил этилади.

Мазкур секторларнинг асосий мажбуриятлари уйма-уй юриб, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетишни режалаштираётган фуқароларни аниқлаш ҳамда улар билан чет элга хавфсиз чиқиш ва имтиёзли тарифларда темир йўл ва авиачипталар сотуви механизми масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш ҳисобланади.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқароларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига чет тиллар ва ишлаб чиқариш касбларига ўқитиш курсларини ташкил этишни таъминлаш топширилган.

Қарорда вақтинчалик меҳнат фао­лиятини амалга ошириш учун респуб­лика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқаролар учун қуйидагиларни ўз ичига олган банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш назарда тутилган:

“Алоқабанк” АТБнинг соддалаштирилган очиш шартлари билан “VISA-migrant” пластик карталарини жорий этиш, ҳамда “Ипотека-банк” АТИБ томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш;

“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан Россия Федерациясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни комплекс суғурта қилиш бўйича Россияда ўз ваколатхоналарини очиш, имтиёзли тарифлар бўйича темир йўл ва авиачипталар сотишга ихтисослаштирилган кассаларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини вақтинчалик суғурталашни расмийлаштириш учун доимий тарзда суғурта агентларини жойлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорини амалга ошириш:

биринчидан, Ўзбекистон Респуб­ликасифуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга транспортда чиқиш вақтида ва етиб боргандан сўнг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш;

иккинчидан, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рес­публикадан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларнинг ҳисобини ва рўйхатга олинишини ташкил этиш ҳисобига меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солишнинг зарур механизмларини жорий этиш;

учинчидан, меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган банк ва суғурта хизматлари миллий бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга имкон беради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"