Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
892
5739
5529

+210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
60645
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 522 370
Главная "ISTE'MOLCHI" Ўзганинг қарзи

hisoblagich_160Фарғона шаҳрининг Марғилон кўчасида яшовчи М.Ахуновнинг хонадонига иссиқ сув учун ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб ёзган аризаси “Қиргули иссиқлик манбаи” МЧЖ мутахассислари иштирокида ўрганилди.

Аниқланишича, ушбу хонадон Фарғона шаҳри ҳокимлиги томонидан 2013 йил 12 октябрда М.Ахуновга бириктириб берилган. Хонадонда иссиқлик энергиясидан фойдаланилмаган, ҳисоб-китоб юритилмаган.

2015 йилнинг сентябрь ойигача иссиқ сувдан ҳисоблагичсиз фойдаланилган, октябрь ойида эса сув ҳисоблагич ўрнатилган. Сув ҳисоблагичнинг кўрсаткичи ўрганиш кунида 3 м3 ни ташкил қилган. “Қиргули иссиқлик манбаи” МЧЖ мутахассислари иштирокида 2013 йил 12 октябрдан бугунги кунгача фойдаланилган иссиқ сув қайта ҳисоб-китоб қилинганда, 474 211 сўмлик иссиқ сув истеъмол қилингани, хонадон томонидан жами 270 000 сўм тўлов амалга оширилгани, бугунги кунда 204 211 сўм қарздорлик мавжудлиги аниқланди.

Хонадон М.Ахуновга бириктириб берилган (12.10.2013 йил) кундан аввалги, яъни ўзга истеъмолчига тегишли бўлган 688 410 сўм қарздорлик хонадон ҳисобидан чиқарилди. Хонадон эгаси ўрганиш натижалари билан танишиб, аниқланган 204 211 сўм қарздорликни тан олди ва тўлашини билдирди.

Ўрганиш жараёнида томонларга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун тарғибот қилиниб, истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Б.ЭРАЛИЕВ,

Фарғона шаҳри ИҲҲҚЖ бош мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"