Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2860
6723
6564

+159
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
108698
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 416 979
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Тўқимачилик маҳсулотларимиз экспорти ошмоқда

tuqimachilik_160Мамлакатимизнинг 2017 йилга мўлжалланган Инвестицион дастури ҳамда 2017-2020 йилларда тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноатини янада ривожлантириш Дастури соҳани юксалтириш йўлида дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ўзбекистон тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноати корхоналари ассоциацияси томонидан тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноатининг жадал ривожланишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда таъкидланганидек, 2017 йилда соҳадаги корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда янги қувватларни ишга туширишга йўналтирилган 34 та инвестицион лойиҳа амалга оширилган. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 356,9 миллион АҚШ долларига тенг, экспорт салоҳияти эса 151,7 миллион долларни ташкил қилган. Шунингдек 1,16 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Мутахассисларнинг билдиришича, юртимизда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 50 дан зиёд давлатига етказиб берилмоқда. Юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил қилган.

Тадбирда қайд этилганидек, 2017 йилнинг бошида республикамизда 293 та экспорт қилувчи корхона мавжуд бўлган, йил якунида эса уларнинг умумий сони 350 тага етган. Айни пайтда дунёнинг турли мамлакатларида фаолият юритаётган 64 та савдо уйининг саъй-ҳаракати соҳанинг экспорт кўрсаткичларини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Мутахассислар фикрига кўра, тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноатида кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чоралари кўриляпти. Тармоқ корхоналарида тор ихтисосликлар бўйича мавжуд эҳтиёжлар учун инвентаризация ўтказилади ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, шунингдек, тармоқ касб-ҳунар коллежлари муаллифларининг маълумотлар базаси яратилади.

Тадбирда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда тармоқ учун йигириш, тўқиш, тикиш, бўяш ва безатиш каби йўналишлар бўйича мутахассисларни етказиб бериш ҳамда корпоратив бошқарув корхоналарида меҳнат қиладиган тажрибали техникларни тайёрлаш учун иқтисодчи-лойиҳаловчи мутахассисларни тайёрловчи қисқа муддатли (сиртқи ва кечки) курсларни ташкил қилиш режалаштирилаётгани айтиб ўтилди.

Анжуманда таъкидланганидек, Ўзбекистон тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноати корхоналари ассоциацияси яқин истиқболда мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285 сонли фармони бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга оширади. Бу эса Uztextile ягона белгиси остида тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини бир неча баравар оширишга имкон яратади.

Г.САЙДАЛИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"