Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2859
6723
6564

+159
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
108696
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 416 978
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Инвестициявий салоҳият

investitsiya_160_3Фарғона вилояти ўзининг ер ости ва ер усти бойликлари, ривожланган саноати ва коммуникацияси, кўп тармоқли қишлоқ хўжалиги билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади. Вилоятда кейинги йилларда  кенг кўламли ривожланиш ва тараққиёт одимларининг бардавом бўлишида инвестиция сиёсати муҳим роль ўйнамоқда.

Ҳудудда барча инвестициялар, биринчи навбатда, саноат ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш, янги технологиялар билан жиҳозлаш, маҳсулотлар сифатини кескин ошириш ҳамда тайёр маҳсулотларни хорижга экспорт қилишга йўналтирилган.

2017 йилги  инвестиция дастурига асосан вилоят бўйича 14 та йирик корхонага жами 150,8 млрд. сўм, шундан корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан 70,3 млрд. сўм ва 43 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвес­тициялар сарфланган. Ўзлаштирилган инвестиция миқдори 2016 йилга нисбатан 101,6 фоизга,  яратилган иш ўринлари эса 126,7 фоизга ошган.

Халқаро молия институтлари иштирокида 54 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилиб, қиймати 42,6 млн. долларлик кредит маблағлари ўзлаштирилмоқда.

Бу борада минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйи­ча инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларига мувофиқ, 30 дан зиёд  ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди. 10 та лойиҳа мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш,  21 та лойиҳа тайёр чарм-пойабзал, бир нечта лойиҳа тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилди.  Йил якуни билан  20 дан ортиқ янги турдаги рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Баҳодир ЭРГАШЕВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"