Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" “Электромобиллар автосаноатнинг янги давридир”

volvo_160Volvo Group корпорацияси молиявий мутахассиси билан суҳбат

Шерзод Жалилов Самарқандда туғилган, Тошкент молия институти ва Вроцлав давлат университети (Польша) магистратурасини аъло баҳоларга тамомлаган. Ўзбекистонда УзБАТ компанияси молия бўлими мутахассиси ва Аrtel компания­сида таъминот бўйича менежер бўлиб ишлаган.

Айни пайтда Volvo Group корпорацияси молиявий мутахассиси. У ўзи ишлаётган автомобиль гигантидаги фаолияти ҳақида сўзлаб, Ўзбекистонда электромобилларни ҳамда европача иш юритишни жорий этиш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади. Биз бу суҳбатни kommersand.uz сайтидан олиб, диққатингизга ҳавола этяпмиз.

– Ҳозирда Вроцлав шаҳрида яшаб, Volvo Groupнинг Польша бўлинмасида молиявий назорат бўлими мутахассиси лавозимида ишлаяпман. Қўшимча равишда Volvo Production Systemда фасилитаторлик қиламан. Ишим ишлаб чиқариш жараёнини статистик маълумотлар асосида мониторинг ва назорат қилиш, таҳлил ва молиявий ҳисоботлар тайёрлаш, етказиб берилган товар учун тўлов ўз вақтида ўтказилишини кузатишдан иборат. Шунингдек, асосан Бельгия ва Швеция бўйича молиявий масалаларни ҳал қиламан. Дарвоқе, компаниянинг бош қароргоҳи Швеция­нинг Гетерборг шаҳрида жойлашган. Volvoнинг бошқа мамлакатлардаги бўлинмаларига ишлаб чиқаришнинг ва умуман компаниянинг иқтисодий ҳаётини муҳокама қилиш учун тез-тез бориб тураман.

Чет элларга бизнес-сафарлар компаниянинг барча бўлинмаларидаги тажрибали мутахассислар билан танишиш, дунёқарашни кенгайтириш ва янги ғоялар яратишга кўмак беради. Октябрь ойи охирларида Кортрейк (Бельгия)га бордим. У ерда ўтган Busworld 2017 кўргазмасида компаниямиз янги моделларни тақдим этди.

– Volvoга қандай ишга жойлашдингиз?

– Болалигимдаёқ илм-фан ва технологиялар уйғунлиги тараққиётнинг асосий катализатори эканлигини тушунгандим. Дунёни ўзгартиришга ўз ҳиссасини қўша оладиган компанияда ишлашни хоҳлардим. Volvo Group – электромобиллар ишлаб чиқиш жараёнига бош қўшган бир неча компаниялардан бири. Бу автосаноатнинг янги даври бошланишидир. Шу сабабли Вроцлав университети талабаси эканимдаёқ молиявий назорат бўлими кичик мутахассиси лавозимига резюме топшириб қўйгандим.

– Саралашдан ўтиш қийин бўлмадими?

– Саралаш уч босқичда ўтказилди: резюме, тажриба ва билимлар, суҳбат. Биринчи икки босқич – стандарт таомил. Асосий эътибор учинчи босқичга қаратилади, унда комиссия номзоднинг шахсиятини аниқлайди. Дунёга ўзгача қараш сизнинг фойдангизга ишлайди. Бўлим менежери сўзларига кўра, бир ўринга 100 дан зиёд номзодлар тўғри келган. Бизни жамоага қабул қилишди ва молиявий жараёнларни ўрганиб Польшада татбиқ этиш учун, дарҳол Шимолий Каролина (АҚШ)га юборишди. Дастурнинг муваффақиятли якунланиши компаниядаги мавқеимизни мустаҳкамлади.

– Компанияда яратилган шароит­лар ҳақида ҳам гапирсангиз.

– Йил давомида бонуслар бериб борилади. Ижтимоий пакетга бепул тиббий текширув, спорт муассасаларига, кинотеатрларга ташрифлар киради.

Иш куни саккиз соатдан ошмайди. Бундан кейин инсон концентрациясини йўқотади, деб ҳисобланади. Мия чарчайди ва уйга бориши керак.

Fika маданияти билан танишиш менга  манзур бўлди. Бу – шведлар маданиятига хос одат: ишни, иш ҳақидаги барча гап-сўзларни ва ўй-фикрларни четга суриб, ҳамма биргаликда қаҳва ичгани боради. Fika мия тўқималарини тозалайди, шундан кейин ишга соғлом ақл билан қайта киришиш мумкин бўлади.

– Volvoда ишлаш сизга нима берди?

– Volvoда бирор сония ҳам мен ўзимни моҳият ва мақсадга тушунмай, келиб, ишини қилиб кетадиган одамдек ҳис қилмадим.  Аксинча, компания менинг ўрним нақадар аҳамиятли эканлигини англатиб туради. Ҳар гал янги электромобиллар чиқарганимизда ва бу билан Европа транспорт қиёфасини ўзгартираётганимизда, мен буни яққолроқ ҳис этаман. Яқинда шаҳарда очилган кўргазмада Tesla автомобилларининг тест-драйви ўтказилди. У ерда кўрганларим бу йўналишдаги лойиҳаларимиз устида янада руҳланиб ишлашга ундади.

– Европада электромобиллар қанчалик кенг тарқалган?

– “Европа 2020” стратегияси қабул қилингач, ЕИ транспорт тизими буткул ўзгармоқда. Европа бўйлаб сайр қиларканман, электромобиллар анъанавий автомобилларни қанчалик тез сиқиб чиқараётганлигини кузатаман. Tesla автомобиллари, Volvo электр автобуслари одат тусига кирди. Биз, масалан, Бельгия, Швеция, Норвегия, Люксембургга электр автобуслар етказиш ҳажмини кенгайтирдик. Гетерборгда ElectriCity лойиҳасини ташкил этдик – у шаҳарни тўлиқ электромобиллар билан таъминлашни кўзда тутади. Volvo Car компанияси 2019 йилдан бош­лаб тўлиқ электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтади. Дунё жуда тез ўзгармоқда, бугунги инновациялар тез орада эскирган маҳсулотга айланади.

– Электромобилларни Ўзбекис­тонда қўллаш ғоясига қандай қарайсиз?

– Фикримча, жаҳон автогигантлари ёқилғили машиналар ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечадиган кунларга оз қолди. Шу сабабли, мамлакатимизда ҳозирданоқ электромобилларни жорий этиш учун шароитлар яратиш борасида ўйлаш керак. Кичик синовни шаҳар-лойиҳалардан бошлаш ва уларни электр-шаҳарларга айлантириш, қуёш батареяларидаги электр зарядлаш қурилмалари ва электрда юрувчи жамоат транспортлари билан таъминлаш мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта, бундай лойиҳалар муайян қийинчиликларга эга, йирик инвестиция­ларсиз битмайди.

– Volvo тажрибасининг қай жиҳатларини Ўзбекистонда қўллаш мумкин?

– Бу ерда “бошлиқ” ва “бўйсунувчи” деган тушунчалар йўқ. Менежер ғоялар тўпланиши учун муҳитни яратади, холос. Уларни амалга оширишда лавозимидан қатъи назар, барча қатнашади. Бундай муҳитда ноёб ғоя­лар яратиш истаги ўз-ўзидан ўсади ва инсон кундан-кунга такомиллашиб боради.

Фикримча, бундай шароитларни Ўзбекистондаги компанияларда яратиш ижобий натижалар келтиради ва ходимларга катта таъсир кўрсатади. Компаниянинг дунёдаги мавқеи унда ҳукм сурувчи руҳиятга кўп жиҳатдан боғлиқ, деб ўйлайман.

– Ўзбекистонга қайтиб, бу ерда ишлаш ёки ўз лойиҳангизни юритиш режангизда борми?

– Албатта. Кунлар жуда қизғин ўтишига қарамай, Ўзбекистонни соғинаман. Миллий таомларимиз ва… қуёшимиз етишмайди.

Юртга қайтгач, Volvoда олган тажрибамни татбиқ этиб, мамлакат тараққиё­тига ҳисса қўшишни истардим. Ғояларни тўплаш учун қулай муҳит яратиш компанияларга фикр юритишнинг янги босқичига чиқиш имконини беради ва жаҳон майдонида илгарилашга хизмат қилади. Лекин бу ягона мақсад эмас. Асосий мақсад – инновацияларни жорий этиш орқали иқтисодиётни ривож­лантириш.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"