Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3508
5372
5739

-367
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
68633
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 530 358
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" МикроГЭСлар самаралими?

 

mikroges_160Мамлакатимизда эски ГЭСларни қайта жонлантириш ва янги йирик энергия иншоотларини барпо этиш ишлари жадал давом этаётган бир пайтда, аҳоли энергияни мустақил ишлаб чиқариш йўлларини изламоқда. Сувнинг кинетик энергиясини қайта ишлаб, электр энергияси ишлаб чиқарувчи микроГЭСлар шундай энергия манбалари вазифасини ўташи мумкин. Хўш, 100 квт.гача электр энергияси ишлаб чиқарадиган бундай микроГЭСлар қандай самара беради?

Kommersant.uz сайти мухбири Наманган муҳандислик-технология институти тадқиқотчиси Зулфия Мамадалиева билан шу ҳақда суҳбатлашди. Чунки айнан у биринчи бўлиб Наманган вилояти Косонсой шаҳридаги кичик ўзанда шундай синов мик­роГЭС қурмоқда.

– Ўзбекистонда кам ўрганилган бу соҳа билан шуғулланишга сизга нима туртки бўлди?

– Илмий тадқиқотлар давомида ҳамда Наманган вилояти тадбиркорлари ва фермерлари билан суҳбатларда аҳоли муқобил энергия манбалари ҳақида етарлича хабардор эмаслигини кузатдим. Ҳамма қуёш батареялари ҳақида ўйлайди, аслида эса энергия олишнинг кўплаб бошқа усуллари ҳам мавжуд. Шу тариқа микроГЭС борасидаги изланишларимни бошладим. Олдин қайдлар ёзиб бордим, кейин фермер хўжаликлари эҳтиёжларини қондирувчи ва электр таъминотини қисман бўлса ҳам ўрнини босувчи микроГЭС қуриш учун туманимиздаги энг мақбул жойларни ўрганишга киришдим.

– МикроГЭСларнинг афзаллиги нимада?

– Барча тадбиркорларга бирдек маъқул келувчи биринчи афзаллиги – нисбатан арзонлиги. Кўринишидан баҳайбат бўлса ҳам уни ўрнатиш, ечиш, ташиш жуда осон – мобиллиги юқори. Агар сув оқими ўзгарса, бемалол бошқа жойга кўчиришингиз ва мустақил ўрнатишингиз мумкин. Шу тариқа ҳам маблағ, ҳам меҳнат тежалади.

Қурилманинг иккинчи афзаллиги – у айнан кичик сув оқимларига мўлжалланган. Зеро, бизнинг туманимиз ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида айнан шундай ҳавзалар кўп учрайди. Бундай ҳавзаларга сониясига 3–5 метр тезликда оқувчи ариқлар, сойлар киради. Айтайлик, тадбиркорга йирик ГЭС қуриш учун анчайин катта куч ва маблағ талаб этилса, бизнинг қурилмани оддий ариққа ҳам ўрнатиш мумкин. Айнан шу афзаллиги сабабли ҳам микроГЭСимиз аҳоли орасида кенг шуҳрат қозонади, деб умид қиламиз.

– МикроГЭСларнинг экологияга таъсири борми?

– Аввало, бу – тоза энергия. МикроГЭС экологияга ва сувга мутлақо зарар келтирмайди. Масалан, 1 кВт энергияни анъанавий усулда ишлаб чиқариш учун анчагина ёқилғи талаб этилади, микроГЭС эса туганмас, қайта тикланувчи энергия манбаидир. Бу ишда энг муҳими – жиҳозни тўғри ишга тушириш ва вақтида кўрикдан ўтказиб туриш.

– Қурилмангиз қандай ишлайди?

– Қурилмамиз микроГЭСлар турига киради. Моҳиятан, микроГЭС Марказий Осиёда қадимдан боғ-роғларни суғоришда қўлланиб келинган, III асрдаёқ хоразмийлар аждодлари томонидан кашф этилган чиғир (чархпалак)нинг модернизацияланган кўринишидир. Қадимдан бу механизмнинг арзонлиги, қулайлиги нафақат деҳқонлар, балки олимларнинг ҳам эътиборини тортган ва улар замонавий шароитда оқим энергиясидан фойдаланиш учун такомиллашган турли конструкцияларни ишлаб чиққан. Биз чиғир механизмини бироз мураккаблаштирдик, мобиллигини оширдик, энергия ишлаб чиқаришга мослаштирдик.

МикроГЭС қандай ўрнатилади? Олдин нишаброқ жой топилади ёки сунъий равишда ҳозирланади. Яна такрорлаб ўтаман, сермеҳнат, серхаражат ишларга эҳтиёж йўқ, исталган ариққа ўрнатиш мумкин. Сув юзасига перпендекуляр равишда ўрнатилган чархпалак ярмигача сувга киритилади. Иш жараёнида сув парракларга босим кўрсатади ва ғилдирак айлана бошлайди. Ҳаммаси жуда содда: қурилишининг соддалиги ва максимал фойдали иш коэффициенти жиҳатидан олганда бу қурилма жуда яхши иш беради.

Қурилма 10-15 кВтга мўлжалланган, яъни у икки-учта фермер хўжалигини электр энергияси билан бемалол таъминлай олади. Бу конструкция 20–25 млн. сўм туради, бунга ўрнатиш ҳақи ҳам киради. Агар учта оила олса, 2–2,5 йил ичида у ўзини оқлайди. Одатда бундай конструкциядан бир одам фойдаланмайди, чунки ундан олинадиган энергияни фақат ўз эҳтиёжлари учун эмас, балки бутун бошли хўжаликлар учун ҳам ишлатиш мумкин. Асосий истеъмолчилар цехлар, фермер хўжаликлари бўлади.

Бундан ташқари, мамлакатимиз вилоятларида кўплаб эски, ҳозирда ишламайдиган микроГЭСлар, эски ўзанлар борлигини айтиб ўтмоқчи эдим. Конструкцияларимизни мана шу иншоотларга бемалол ўрнатиш, бу билан анча маблағни тежаш мумкин.

– Мамлакатимиз аҳолисини энергия билан таъминлаш учун бундай қурилмалардан нечта керак бўлади, деб ўйлайсиз?

– Бу аҳолининг эҳтиёжи, зичлиги ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ. Наманган вилояти аҳоли зич жойлашган ҳудуд саналади, шу сабабли аҳолини энергия билан таъминлаш учун анчагина конструкция керак бўлади. МикроГЭСнинг яна бир афзаллиги шундаки, бир қишлоқда бу каби қурилмаларнинг бир нечтасини ўрнатиш мумкин. Улар бир-бирининг ишига халал бермайди.

– Қурилманинг камчиликлари ҳам бордир?..

– Биринчи ва энг асосий камчилиги – бутловчи қисмлар танқислиги. Ўзбекис­тонда генераторлар ишлаб чиқарилмайди. Конструкциядаги энг қиммат деталь ҳам айнан генератор саналади. Уларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, қурилма икки баробар арзонлашарди. Буюртмачилар эҳтиёжларига қараб микроГЭС­лар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш комплексларини ташкил этиш ҳам мақсадга мувофиқ бўларди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"