Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3484
5372
5739

-367
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
68609
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 530 334
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки йил якуни

harakatlar_strategiyasi_160Ижтимоий соҳани ривожлантириш 

“Ҳамма нарса инсон манфаатлари учун” тамойилидан келиб чиқиб, ижтимоий соҳада аҳоли турмуш сифатини юксалтириш бўйича ўтган йил давомида бир қатор вазифалар амалга оширилди.

Шаҳар ва қишлоқларда аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжи ва миллий анъаналар тўла ҳисобга олинган ҳолда турар жой қурилиши ва тегишли инфратузилма тармоқларини кенгайтиришга, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Молия вазирлиги ҳузурида “Тоза ичимлик сув” фонди ташкил этилиб, унинг ҳисобидан 2018 йилда 584,7 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга қаратилган 30 га яқин фармон ва қарор қабул қилинди. Энг аввало, қишлоқларда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида самарасиз қишлоқ врачлик пунктлари қисқартирилиб, ўрнига туну кун фао­лият кўрсатадиган 793 та қиш­лоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилиб, уларда тез тиббий ёрдам шохобчаси ҳамда кундузги стационарлар очилди.

Соҳа учун кадрлар тайёрлаш ишлари кўлами кенгаймоқда. Олий маълумотли шифокорлар тайёрлаш учун қабул квоталари сони 3445 тага етказилди, шундан 1180 таси мақсадли ҳудудий квотадир. Клиник ординатурада тайёрлаш бўйича ҳам квоталар оширилди.

Бу ишлар доирасида қишлоқда фаолият юритадиган 700 га яқин шифокор хизмат уй-жойлари билан таъминланди.

Тез тиббий ёрдам бўлимлари ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди ҳамда уларга ажратиладиган дори воситалари ҳажми 2 БАРАВАР КЎПАЙТИРИЛДИ. 2016 йилда 806 та тез тиббий ёрдам станцияси ва кичик станцияси фаолият кўрсатган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 2 МИНГ 100 ТАДАН ОШДИ.

Республика ихтисослаштирилган марказларнинг ҳудудлардаги бўлимлари очилди.

Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз ва арзон нархларда таъминлаш мақсадида янги тизим жорий этилиб, уларни харид қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига 500 миллиард сўмдан зиёд қўшимча бюджет маблағлари ажратилди. Давлат тиббиёт ташкилотларига дори воситалари ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун ажратилган маблағ миқдори 821 миллиард сўмни ташкил этди. Соҳага жалб қилинаётган хорижий инвестиция миқдори ошиб бормоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 93,5 МИЛЛИОН ДОЛЛАРга етди.

Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 14 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилди. Хусусий тиббиёт муассасалари яна 400 тадан зиёдга кўпайиб, уларнинг сони 3 минг 860 тадан ошди.

Соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторни ривожлантиришни такомиллаштиришга оид қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари шуғулланиши мумкин бўлган тиббий ихтисослик турлари 50 тадан 126 ТАГА КЎПАЙТИРИЛДИ.

Республика ихтисослаштирилган марказларнинг вилоят­лардаги филиаллари ташкил этилмоқда. Чет эл клиникаларида фаолият юритаётган 99 нафар ватандошимиз юртимизга қайтди. 8,4 минг нафар ногирон протез-ортопедия маҳсулотлари, 9,3 мингдан зиёд эҳтиёжманд фуқаро реабилитация техник воситалари билан бепул таъминланди. Шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг 23 мингдан зиёди санаторийларда бепул дам олиши таъминланди. Кам таъминланган, уй-жойга муҳтож1 минг 200 дан ортиқ ногирон фуқарога арзон уй-жой ажратиш бўйича шартномалар имзоланиб, бошланғич тўловлар учун 22 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Меҳнатга лаёқати чекланган ногирон аёлларга 6 минг 500 дан ортиқ ногиронлик аравачаси, 1 минг 600 га яқин эшитиш аппарати бепул берилди.

Фан ва таълим соҳасида:

Таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган 70 га яқин фармон, қарор ва фармойиш қабул қилинди. Мактабгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш мақсадида 5 йиллик алоҳида дастур қабул қилинди. Ўтган йилда уч юздан ортиқ мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди ва капитал таъмирдан чиқарилди. Давлат бюджети ва халқаро грантлар маблағлари ҳисобига мингдан ортиқ болалар боғчаси замонавий мебель, ривожлантирувчи ўйинлар ва жиҳозлар билан таъминланди.

Ҳозирги ўқув йилида республика бўйича қарийб 70 фоиз ўқувчи мактабда таълим олишни давом эттиришни танлади. 10-синф­ларда ўқув жараёнини ташкил этиш мақсадида 22 минг нафар янги ўқитувчи ишга қабул қилинди, етти тилдаги 8,5 миллион нусха дарс­лик ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр қилинди.

Республикадаги 486 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, шундан 234 тасида лой-пахсадан қурилган бинолар ўрнига янги ўқув бинолари қуриб берилди, 900 та мактабнинг 8 мингтага яқин синфидаги парталар янгисига алмаштирилди, 400 дан ошиқ мактаб замонавий компьютер синфлари ва интерактив ускуналар билан таъминланди, ногирон болалар учун ихтисослаштирилган 17 та мактаб-интернат бинолари таъмирдан чиқарилди.

Илмий-тадқиқот муассасаларининг инновацион фаолиятини ва инфратузилмасини комплекс ривож­лантириш 5 йиллик дастури ишлаб чиқилиб, уларни таъмирлаш, замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш учун 450 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Фанлар академияси мақоми мустаҳкамланди, Навоий шаҳрида унинг бўлими очилди, 9 та илмий муассаса қайта тикланди.

Ёш мутахассис ва тадбиркорлар фаолиятини рағбатлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялар жорий қилинди. Жумладан:

• биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғи биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтирилди;

• ишлаб чиқилган махсус дастурга кўра, 7 мингдан зиёд ёш оила ўз шахсий уй-жойига эга бўлди, 2018 йилдан эса намунавий лойиҳалар асосида барча йирик шаҳарларда кўп қаватли, қишлоқ туманларида 1-2 қаватли арзон уйларни ёшлар учун қуриш режалаштирилди;

• Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасидан тўланиши белгиланди;

• Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан иттифоқнинг фаол аъзоси бўлган олийгоҳ талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган тақдирда контракт миқдорининг 35 фоизи тўлаб берилиши жорий этилди;

• ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёшлар етакчиси вазифаси юклатилган ходимга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама белгиланди;

• Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар асосида доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши белгиланди;

• фаол ёшлар учун “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш ва кексаларни эъзозлаш

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекис­тон Касаба уюшмалари федерациясига тегишли ваколат ва ҳуқуқлар берилди ҳамда бир қатор янги механизмлар жорий қилинди. Жумладан:

уй-жойи бўлмаган ёки эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 5 та оилага арзон уй-жойларни бериш;

республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 тагача оилага ҳар йили маиший техника ёки бир бошдан қорамол харид қилиб бериш;

оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш ва ҳар бир туман ва шаҳардан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилага беғараз ёрдам кўрсатиш учун маблағлар ажратиш асосий вазифа сифатида белгилаб олинди.

“Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳомийлик кенгашлари, шунингдек, Бюджетдан ташқари интернат-уйларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди.

Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотлари асосида тайёрланди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"