Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3243
5056
5068

-12
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
51728
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 513 453
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Майдон бир гектардан ортиқ бўлганда...

 

soliq_160_2Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекис­тон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори асосида энди ягона солиқ тўлови (ЯСТ) тўловчилар майдон 1 гектардан ортиқ бўлганда ер солиғи тўлайди.

Ягона солиқ тўлови жами умумбелгиланган солиқлар ва мажбурий ажратмаларнинг ўрнига тўланади (бундан Солиқ кодексининг 349-моддасида келтирилганлар мустасно).

2017 йилгача ягона солиқ тўлови (ЯСТ) тўловчилар ер солиғини тўламас эдилар.

Бунда ЯСТ тўловчилар (алоҳида тоифадан ташқари) эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг уч карра миқдоридан кам бўлмаган ЯСТ тўлашлари шарт.

2018 йил 1 апрелдан бошлаб мулк, эгалик, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилари учун белгиланган энг юқори миқдордан ошадиган майдондан ер солиғини тўлаш мажбурияти жорий этилди.

Энди ер солиғини 1 гектардан ортиқ майдонга эга ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилар тўлашлари лозим. Шунингдек, бундай солиқ тўловчилар учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби бекор қилинади.

Ягона солиқ тўлови тўловчилар томонидан ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом бир ой муддат ичида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"