Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7432
8145
10097

-1952
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
258824
241177
0

+241177

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 244 093
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Уйда консерваланган маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг

botulizm_180Қиш мавсуми бошланиши билан аҳоли ўртасида ботулизм билан касалланиш ҳолатлари кузатилади. Бу касаллик, асосан, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш пайтида келиб чиқади. Яъни у озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, пишириш ва сақлаш қоидаларига риоя этилмаслик оқибатида пайдо бўлади. Ботулизм ўта оғир ҳамда кўнгилсиз оқибатларга олиб келувчи овқатдан заҳарланиш ҳолатидир. Ушбу касалланишда тезкор тиббий ёрдам кўрсатилмаса, 60-70 фоиз ҳолат ўлим билан якунланади.

Шифокорларнинг билдиришича, инсониятга маълум барча турдаги микроб токсинларидан кучли бўлган ботулизм таёқчаси ташқи муҳитда, жумладан, тупроқда спора ҳолатида кенг тарқалган. Одамлар, уй ва ёввойи ҳайвонлар, қушлар, балиқлар, ҳашаротлар ташқи муҳитга микроб тарқатувчи манбалар саналади.

Озиқ-овқат маҳсулотларига ботулизм турли йўллар билан тушади. Масалан, мева-сабзавотларга тупроқ ва чанг орқали, гўшт маҳсулотларига сў­йиш, бўлиш ва майдалаш жараёнларида. Балиқ маҳсулотлари ифлосланиши ичак орқали ёки тутиш вақтида ташқи қопламаларининг жароҳатланиши натижасида рўй беради.

Ботулизм микроб споралари ўта чидамлидир. Шу боис, маҳсулотларни қайта ишлаш жараёнида ҳам сақланиб қолиши мумкин. Микробнинг касаллик қўзғатувчи хусусияти 10000 С ҳароратда 360 дақиқа, 10500 С да 120 дақиқа, 12000 С ҳароратда эса 10 дақиқагача сақланиб қолади.

Консерва маҳсулотлари оғзи зичлаб герметик ёпилгани натижасида пайдо бўлган ҳавосиз муҳит ботулизм споралари ўсиши, кўпайиши ва токсин ажратиши учун қулай ҳисобланади. Термик ишлов берилмаган консерва маҳсулотларида ҳам ботулизм микроблари юзага келиши мумкин.

Ўрганишлар давомида кейинги йилларда ботулизмга чалинишга 90 фоиз­гача ҳолатда уй шароитида тайёрланган маҳсулотлар сабаб бўлаётгани аниқланган. Саноат усулида тайёрланган консерва маҳсулотларида касаллик келиб чиқиши жуда кам учраган.

 

Клиник белгилари

Яширин даври ўртача 4–42 соат давом этадиган ботулизм касаллигининг дастлабки клиник белгилари турлича бўлади. Кўпинча у ҳолсизланиш, ланж­лик, бош оғриғи билан бошланади. Шунингдек, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши кузатилади. Кейин эса асабларнинг фалажлик белгилари, юз кўринишининг бузилиши, қовоқ осилиши, тил, ҳалқум, ҳиқилдоқ, танглай фалажланиши кузатилади. Кейинчалик юз мушаклари ва ички аъзолар фалажланади. Оғир оқибатлари эса нафас етишмаслиги, кўкрак қафаси мушакларининг фалажланишига ҳамда ўлимга олиб келади.

Касалланишнинг олдини олиш учун озиқ-овқат саноати корхоналарида технологик жараён қоидалари, санитария-­гигиена меъёр ва талабларига қатьий амал қилиниши талаб этилади. Бу ҳол ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати, хавфсизлигини таъминлайди.

 

Уй бекалари билиши зарур

Бузилган, лат еган маҳсулотларни консервалаш мумкин эмас. Мева-саб­завотларнинг яхшилаб ювилиши, меъё­рига етказиб термик ишлов берилиши мақсадга мувофиқдир.

Сиркаланган маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида кислоталик муҳитининг юқори бўлиши касаллик қўзғатувчи кўпайишининг олдини олади.

Бозорларда, кўча-кўйда сотилаётган ёрлиқланмаган, уй шароитида тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаган маъқул. Бу билан нафақат ботулизм, балки кўплаб юқумли касалликлардан сақланасиз.

Мутахассислар хонадон шароитида бодринг, помидор, патиссон маринадлари, бақлажон икраси каби консерва маҳсулотлари тайёрлашни тавсия этишмайди. Чунки бундай шароитда тайёрланган консерва маҳсулотларининг сифатига ҳеч ким кафолат бера олмайди.  Хонадон шароитида узум, шафтоли, ўрик каби мевалардан қиёмлар, бодринг, помидор, карамдан эса сирли идишларда тузламалар, мевалардан қоқилар тайёрланса, мақсадга мувофиқ.

Айни кунларда барчамиз оила даврасида, тўкин дастурхон атрофида Янги йил байрамини нишонлашга тараддуд кўряпмиз. Байрам дастурхонини безатиш учун замонавий савдо масканларимиздан сотиб олинган озиқ-овқатларнинг сақланиш шароити ва муддатига қатъий риоя этиш зарур. Зеро, ҳар ким ўзи ва оиласининг соғлиғи учун, аввало, ўзи масъул эканини унутманг.

 

ФОЙДАЛИ ВА ОЗДИРУВЧИ КАРАМ

Аҳолимиз овқатга ишлатиб, тузлаб ҳамда консерва ҳолида истеъмол қиладиган карам маҳсулоти инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Унинг таркибида қандлар, органик кислоталар, С, Р, В, В2, РР, К, Е витаминлари, каротин, пантотен ва фолат кислоталари, ёғ, ферментлар, фитонцидлар, калий, кальций, йод, марганец, темир, фосфор, олтингугурт ва бошқа элементлар мавжуд.

Карам халқ табобатида турли касалликларга қарши қўлланилади. У организмдан холестерин чиқишини тезлаштиради. Карамда бириктирувчи моддалар кўп.

Карамнинг кечкисида С витамини кўпроқ бўлиб, бу витамин узилган карам бошида саккиз ой давомида камаймасдан сақланади. Карам таркибида глюкоза апельсин, лимон ва олмага қараганда кўпроқ, фруктоза миқдори эса сабзи, пиёз, лимон ва картошкадагига нисбатан кўп миқдорда мавжуд.

 

Шифобахш хусусиятлари

Шифокорлар фикрича, карамдаги ичаклар фаолиятини яхшиловчи бириктирувчи моддалар организмни турли хилтлардан ва холестериндан тозалайди.

Карамдаги органик кислоталар ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб, фойдали микрофлорани меъёрига келтиради.

Карамда бошқа маҳсулотларда кам учрайдиган U витамини бор. Бу витамин хавфли моддаларни “ўлдириб”, витаминлар синтезида иштирок этади, ҳатто яраларнинг битишига ёрдам беради. Карамни барралигича ёки тузлаб, ҳатто шарбат шаклида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Тузланган карам ўз таркибидаги уксус ва сут кислоталари организмдан чиритувчи бактерияларни чиқариб юбориш хусусиятига эга. Таркибида сахароза ва крахмал миқдори озлиги боис, янги карамни истеъмол қилиш диабетиклар учун жуда фойдали. Озишни мақсад қилганлар уни таомномага киритишлари мумкин.

Янги карамдан олинган шарбат ичиш панкреатит, ошқозон яраси, холецистит, гастрит, меъёридан баланд юрувчи ошқозон шираси, цистит ҳамда хроник пиелонефритдан фориғ бўлишда ёрдам беради.

Карам шарбати асаб қўзғалиш иллатини камайтиради. Шунингдек, у томирлар атеросклерозини даволашда қўл келади. Ортиқча вазндан халос бўлиш ва турли шишларни кетказишда ҳам карам шарбатининг фойдаси катта.

Сариқ касали билан оғриганда, қабзиятда, бавосирда, гастритда, ошқозон шираси меъёридан пастлигида, бепуштликда, дисбактериоз ва доимий чарчоқ ҳис қилишда карам шарбати ичиш тавсия этилади.

Қондаги қанд моддаси миқдорини камайтириш учун карам шарбатига илиқ сув қўшилиб, овқатланишдан ярим соат олдин чорак стакандан ичилади.

Юзида сепкили борларга ҳам карам шарбати ичиш наф беради.

Карамнинг таркибида аёллар организмидаги эстероген моддасини нормаллаштириб турувчи индол-3-карбиндол мавжуд. Калорияси жуда пастлиги сабаб уни турли ёшдаги ва вазндаги инсонлар хоҳлаганча истеъмол қилишлари мумкин.

 

Истеъмол қилиб

бўлмайдиган ҳолатлар

Мутахассисларнинг таъкидлашича, панкреатитга чалиниб, организмнинг қорин ва кўкрак қисмида жарроҳлик амалиётларини бошидан кечирган кишилар янги карам истеъмол қилишдан ўзларини тийишлари лозим.

Ошқозон ва ичак йўлларида қон оқиши, ошқозон яраси хуружи, қалқонсимон без фаолияти бузилиши ҳолатларида ҳам карам истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ўткир энтероколитда ва диарея (ичкетиш)да карамни жуда эҳтиёт бўлиб тановул қилиш керак бўлади.

Ошқозонида шира ажратилиши меъё­ридан юқори бўлган кишиларга янги карам шарбати ичиш мумкин эмас. Чунки бу шарбат ошқозон бези фаолиятини кучайтиради.

Гастрит, панкреатит, ошқозон яраси, қон босими, жигар ва буйракларида хасталиги бўлган кишиларга тузланган карам истеъмол қилишга рухсат этилмайди.

Саҳифани ГУЛЧЕҲРА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"