Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7045
8145
10097

-1952
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
258437
241564
0

+241564

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 243 706
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ноқонуний фаолият – охири кулфат

soliq_160_5Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан ноябрь ойида ўтказилган назорат тадбирлари давомида қонунга зид тарзда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ 200 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Жумладан, 80 нафар фуқаронинг рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги, 112 нафар якка тартибдаги тадбиркор эса давлат рўйхатидан ўтган гувоҳномасида кўрсатилмаган фаолият билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, 46 та ҳолатда ноқонуний тарзда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланиб, белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштирилди ва қонуний ҳал этиш учун суд органларига юборилди.

– Ўтказилаётган профилактик тадбирлардан кўзланган мақсад қонунга зид равишда тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахсларнинг фаолиятини қонунийлаштириш, берилаётган имтиёз ва енгилликлардан хабардор қилиш, энг муҳими, шаффоф бизнес юритишни таъминлашдир, – дейди Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Алибек Каримов.

Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида ноқонуний тарзда тадбиркорлик билан шуғулланган 80 нафар жисмоний шахснинг барчаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини қонуний йўлга қўйдилар.

Шу билан бирга, ушбу вилоятда фаолият юритаётган 113 та хусусий тиббиёт муассасасига жорий йилнинг ўтган ойлари мобайнида 1 млрд. 300 млн. сўмдан ортиқ солиқ имтиёзлари қўлланилди.

Президентимизнинг “Соғлиқни сақ­лаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, аҳолига пулли тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустас­но) хусусий тиббиёт муассасалари, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилди.  Шунингдек, қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида ташкил этиладиган янги микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга ягона солиқ тўловидан озод этилиши кўзда тутилган. Бу эса, ўз навбатида, тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида салмоқли маблағни тежаш ва фаолиятни янада кенгайтиришга қулай имконият яратмоқда.

Жумладан, солиқ имтиёзлари қўлланилаётган 113 та хусусий тиббиёт муассасасида жами 1110 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда. Ушбу рақамлар берилаётган имтиёзлар тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошишига хизмат қилиши баробарида янги иш ўринлари яратилишида ҳам муҳим аҳамият касб этаётганлигидан далолатдир.

– Бизнинг Термиз шаҳридаги “Машҳура” тиббиёт марказимиз 141 млн. сўмликдан ортиқ солиқ имтиё­зига эга бўлди, – дейди  тиббиёт маркази бошлиғи Дилдора Омонова. – Ушбу тежалган маблағлар эвазига физиотерапевтик асбоб-ускуналар олиб келдик. Физиотерапия бўлими фаолияти йўлга қўйилиши натижасида яна 9 та янги иш ўрни яратилди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"