Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6531
8145
10097

-1952
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
257923
242078
0

+242078

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 243 192
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фитосанитар хавфсизликни таъминлаш – долзарб вазифа

karantin_180Мамлакатимиз ҳудудига келтирилаётган ёки экспорт қилинаётган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўсимликлар қатъий назоратга олинган бўлиб, бундай ишлар  Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан бажарилади. Мазкур инспекциянинг асосий вазифаси тизимда тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, соҳада давлат назоратини амалга ошириш, ташқи ва ички ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар тизимини олиб бориш, фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, мониторинг олиб боришни йўлга қўйиш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Бугунги кунда ушбу тизимда барча ҳуқуқий асослар яратилган. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг соҳани ривож­лантиришга қаратилган 1 та фармони, 5 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 5 та қарори қабул қилинган, 5 та низом тасдиқланган. Бундан ташқари, жорий йилда “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири ҳам қабул қилинди, қолаверса, 8 та меъё­рий-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шунингдек, юртимизда фитосанитар ҳолатни яхшилаш, ташқи савдони ривожлантириш учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси қайта ташкил этилди.

“Ўздавкарантин” инспекциясининг тегишли ташкилот, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда фаолият юритиши натижасида муаммоларни конструктив равишда ҳал қилиш, соҳани ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш,  чегара-назорат пунктлари, логистика марказлари, ички карантинни мус­таҳкамлашда фитосанитария назоратини кучайтиришда сезиларли муваффақиятларга эришилди.

Хусусан, инспекция тизимида жойларда фаолият юритаётган инспекторларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг моддий-техник жиҳатдан таъминоти тубдан яхшиланмоқда. Масалан, давлат инспекторларининг махсус ки­йим-бош (форма)лар билан таъминланаётганлиги, респуб­ликамизда жами 120 та ўсимликлар клиникаси фаолият кўрсатаётганлиги шулар жумласидандир.

Айни пайтда маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш бўйича талаб этиладиган барча сертификатлар, карантин рухсатномалари халқаро стандартларга мослаштирилди. Хусусан, илгари тадбиркорлар томонидан 6  турдаги аризалар расмийлаштирилган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг барчаси электрон шаклда олиниши йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, “Ўздавкарантин” инспекцияси мутахассислари “Россельхознадзор” вакиллари билан юртимиз ўсимлик маҳсулотларини Россия Федерациясига етказиб беришда фитосанитария назорати бўйича ҳамкорликни ривожлантириш бў­йича музокаралар ўтказиб, божхона расмийлаштируви ва фитосанитар назорат қилиш тартибини тезлаштириш учун томонлар Россиянинг 7 та ҳудудида “яшил йўлак” очиш бў­йича келишувга эришдилар.

Энг муҳими, юртимизга келтириладиган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва ўсимлик жиддий синовдан ўтказилади. Режалаштирилган ҳар бир уруғлик материал, кўчат ва бош­қа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг четдан олиб келинишида инспекция мутахассиси хорижий экспортёр давлатнинг юк ортиладиган ҳудудига бориб, мавжуд стандартлар бўйича мукаммал ўргангандан сўнг маҳсулот намуналарини олиб, ўзимиздаги марказий карантин лабораториясига келтиради ва ижобий хулоса олингандан кейин, яъни  стандартларимизга мос келганидан сўнг уларни олиб келишга рухсат бериш тизими йўлга қўйилди.

Табиийки, кўрилаётган бундай чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг бошидан буён республикамизга киритилаётган 120 000 тоннадан зиёд импорт қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан 35 мингга яқин намуна олиниб, 44  турдагисида xавфли зарарли организмлар аниқланганлиги боис, уларнинг ҳудудимизга кириб келинишининг олди олинди.

Таъкидлаш жоизки, охирги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида “Ўздавкарантин”  инспекцияси ҳам мамлакатимиз экспорт салоҳияти яхшиланишига муносиб ҳисса қўшди. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, бир қатор музокаралардан сўнг Жанубий Корея ва Хитой карантин хизматлари томонидан ушбу давлатларга гилос, мош ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат берилди. Пировардида жорий йилнинг ўтган даврида Жанубий Кореяга 1310 тонна гилос, Хитойга 442 тонна гилос ва 20 380 тоннадан ортиқ мош экспорт қилинди.

Бундан кейин ҳам юртимизда фитосанитар тозаликни таъминлаш ва яxшилаш, республикамиз ҳудудини ўсимлик­лар карантинидаги ва бошқа xавфли зарарли организмлардан ҳимоя қилиш, уларнинг кириб келиш хавфини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни давом эттириш, шунингдек, юртимиз экспорт салоҳиятини оширишга кўмак­лашиш бўйича тизимли ишлар олиб бориш юзасидан чора-тадбирлар кўрилади.

Яқинда пойтахтимизда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан ўтказилган “Фитосанитар хавфсизликни таъминлаш – мамлакат экспорт салоҳиятини оширишнинг долзарб омили” мавзусидаги матбуот анжуманида юқоридагилар хусусида сўз юритилиб, тизимда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди. Асосий эътибор “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири ҳамда Президентимизнинг 2018 йил 28 мартдаги “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига қаратилиб, йиғилганлар мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар, соҳадаги янгиликлар билан таништирилди.

Ҳосил КАРИМОВ.
 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"