Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7096
8145
10097

-1952
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
258488
241513
0

+241513

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 243 756
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Балиқчилик соҳасидаги инновацион ечимлар

baliqchilik_160Юртимиз океан ва денгизлардан узоқда жойлашган давлат бўлишига қарамай, балиқчилик соҳаси ривожланмоқда. Сўнгги икки йил оралиғида балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича учта қарор қабул қилинди ва чора-тадбирлар белгилаб берилди.

“Golden fish” балиқчилик хўжалигининг мўъжаз қишки экобоғида Халқаро пресс клубнинг янги лойи­ҳалари доирасидаги “Ўзбекистонда балиқчилик: ислоҳотларнинг муҳим даврида янги қарашлар ва инновацион ечимлар” сайёр мулоқотлар форматида тадбир бўлиб ўтди. Унда соҳадаги ўзгаришлар, янгиликлар, муаммолар ва режалар муҳокама этилди ва балиқ маҳсулотига муносабат таҳлил қилинди.

– 3 минг 600 дан ортиқ балиқчилик хўжалиги уюшмамизнинг аъзосидир, – дейди “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Руҳилла Қурбонов. – Охирги пайтларда республикамизда ҳар йили 70-80 минг тонна балиқ етиштирилмоқда. Бизнинг олдимизда яқин йилларда бу кўрсаткични 400 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилган. Бу йўлда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Балиқчилик кластерлари ташкил этилмоқда. Кадрлар етишмаслиги, сув муаммолари, маблағларни жалб қилиш каби долзарб масалалар олдимизда турибди. Уларни ҳал этишда тегиш­ли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Балиқни суткада 8-9 марта озиқлантириш талаб этилади. Шу ўринда сифатли ва фойдали озуқага эҳтиёж сезилади. Ҳозирги кунда республикамизга Вьетнам, Хитой Халқ Республикаси, Россия, Франция, Венгриядан 260 минг дона она балиқ, 2,4 млн. дона чавоқ, 8 млн. дона увилдириқ олиб келинди.

Айтиш лозимки, балиқчилик соҳасини ривож­лантириш учун тегишли ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тақозо этилмоқда.

Жорий йилда балиқчилик соҳасида амалга оширилган ишлар:

* Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги қарорига асосан, республикадаги табиий сув ҳавзалари фойдаланиш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига берилган бўлиб, ҳозирда жами 200 минг гектардан қарийб 150 минг гектари балиқ овлаш ҳўжаликларига ижара шартномаси асосида бириктирилган.

* Республикадаги сунъий сув ҳавзалари майдони 2018 йил 1 январь ҳолатига 31 минг гектарни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб 37 минг гектарга етди.

* 45 та табиий сув ҳавзасига балиқчилик хўжаликлари томонидан 3240 дона садоқ мосламаси ўрнатилиб, балиқ етиштириш ишлари амалга оширилмоқда.

* Жорий йил 1 август ҳолатига 72 та балиқчилик хўжалиги томонидан 242 гектар майдонда интенсив усулда кичик сув ҳавзалари барпо этилди.

* Балиқчилик хўжалик­лари томонидан қуввати 3200 тонна бўлган 22 та ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ) иншооти ташкил қилинди.

* Шунингдек, жорий йилда қуввати 3450 тонна бўлган балиқ маҳсулотларини қайта ишловчи 8 та цех ва қуввати 3225 тонна бўлган 13 та музлатгич ишга туширилди.

* Балиқ личинкалари ишлаб чиқарувчи инкубация цехлари сони ўтган 2017 йилда 33 тага етказилган бўлса, жорий йилда янгидан 26 таси ишга туширилди.

* Хорижий давлатлардан 21 нафар мутахассис соҳага жалб қилинди, улар республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият юритиб келишмоқда.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"