Sabina180Эртага Австралия очиқ чемпионатининг қизлар ўртасидаги баҳсларида саралаш ўйинлари старт олади.

Ушбу баҳсларда ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра у ўйинларни кимга қарши бошлаши маълум бўлди. 
Сабина саралаш босқичининг биринчи давра ўйинида россиялик Евгения Родинага қарши ўйин билан бошлайди. Родина саралаш босқичида иккинчи рақам остидаги теннисчи ҳисобланади.

Бунгача спортчилар ўзаро бир маротаба тўқнаш келганлар. 2017 йилнинг 7 ноябрь куни бўлиб ўтган ўйинда теннисчимиз рақибига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган.

Таққослаш учун, Сабина Шарипова дунё рейтингида бугунги кунда 176-ўринни эгаллаб турибди. Евгения Родина эса 114-поғонадан жой олган.

 

Ушбу ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 11:00дан сўнг бошланади.