Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3204
6841
6325

+516
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
95754
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 404 036

boks_160Россиянинг Ярославль шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда  мезбон боксчиларидан ташқари Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон ва Украина чарм қўлқоп усталари иштирок этди.

Турнирда мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Аҳмаджон Аҳмедов (-48 кг), Кобланбай Тўрабоев (-50 кг), Фарҳод Эшмаҳаметов (-52 кг), Руслан Абдуллаев (-54 кг), Асадбек Абдураимов (-57 кг), Фарруҳбек Ҳасанов (-60 кг), Логин Петров (-63 кг), Нурислом Исмоилов (-66 кг), Жаҳонгир Зокиров (-70 кг), Шоҳжаҳон Абдуллаев (-75 кг) барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Подробнее...

 

futbol180_3Юртимизда футболни, айниқса, болалар футболини ривожлантиришга, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, замонавий стадионлар барпо этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Наманган шаҳридаги футболга ихтисослаштирилган 15-мактаб-интернатда янги мини-футбол майдони қуриб битказилгани ҳам шундай эътибор натижасидир. Энг аҳамиятлиси, мазкур стадион таниқли футболчи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг беғараз ҳомийлигида барпо этилди.

Подробнее...

 

shaxmat_160_3Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида 30 давлат терма жамоаси иштирокида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу йирик турнирда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 5 нафар шахматчи – халқаро тоифадаги спорт устаси, 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони Нодирбек Ёқуббоев, қитъа чемпионатининг олтин, кумуш ва бронза медаллари соҳиби Шамсиддин Воҳидов, Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори Саидакбар Сайдалиев, шунингдек, Далер Воҳидов ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпиони Ситора Сафарова ҳимоя қиляпти.

 

Подробнее...

 

boks-qolqopiҚозоғистонда ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда боксчиларимиз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

Павлодар шаҳри мезбонлик қилган ушбу нуфузли турнирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистондан келган чарм қўлқоп усталари ўн вазн тоифасида ўзаро рақобатлашди.
Мусобақанинг вазни 81 килограмм бўлган боксчимиз Жамшид Худойберганов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, 91 килограммда Иқболжон Муродовга ҳеч ким тенг кела олмади. Шунингдек, вазни 91 килограммдан оғир бўлган боксчилар ўртасида ҳамюртимиз Темур Атабоев терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди.

Подробнее...

 
Еще статьи...

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"