Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2953
10436
10535

-99
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
236361
263640
0

+263640

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 663 315

 

“Oqtosh don” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Oqtosh don” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2019 йил 28 март куни (ҳафтанинг пайшанба куни) соат 10.00 да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ж.Мирзаев кўчаси, 2-уй бўйича жойлашган “Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи президумини сайлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш.

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 молиявий йил якунлари бўйи­ча ҳисоботи, Кузатув кенгашининг 2018 йил давомидаги барча қарорлари ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

6. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2018 молиявий йил якунлари бўйича текшириш ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2018 йил молиявий йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2018 молиявий йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш.

9. Жамият устав фондидаги имтиёзли акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгилаш.

10. Жамиятнинг 2019 йил учун йиллик бизнес режаси, даромадлар ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлаш.

11. Жамият 2019 йил фаолияти учун Кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш.

12. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.

13. Жамиятнинг 2019 йил учун ижроия органи раҳбари ва унинг аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш каби масалаларни кўриб чиқиш.

14. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти учун миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш ва уларнинг аъзоларини сайлаш.

15. Жамиятда 2019 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудитор хизматини кўрсатувчи ташкилотлар таклифини кўриб чиқиш ҳамда уларга тўланадиган хизмат ҳақи миқдорини белгилаш.

16. Депозитарий “Самарқанд вақт” МЧЖнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

17. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

18. “Oqtosh don” АЖнинг “Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомини тасдиқлаш.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 15.03.2019 йил ва умумий йиғилишда иштирок этиш учун 20.03.2019 йил ҳолатига жамият акциядорлари реестри шакллантирилади.

* Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материал)лар рўйхати билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 28 март куни соат 9.00 дан 10.00 га қадар давом этади.

Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: (94) 533-65-53.

Жамиятнинг электорон манзили (e-mail): Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак .

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўткказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (e-mail) жамиятга ёзма равишда ёки телефон орқали қўнғироқ қилиб, оғзаки тарзда тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

Жамият кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"