Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165


“Хайрабод пахта тозалаш” АЖ

акциядорлари диққатига!

2019 йил 9 июль куни соат 14.00 да “Хайрабод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Боғи Эрам” маҳалласи, Муқимий кўчаси, 3-уйда жойлашган жамият маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 13.00 дан бошланади.

Жамиятнинг веб сайти: www.xayrabodpaxta.uz

Йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.

4. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.

5. Жамият ижроия органи раҳбари Содыков Шерзод Турсунхонович ва Холбоев Турғун Эсановичлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қарорни маъқуллаш.

6. Жамият ижроия органи раҳбари билан меҳнат шартномасини тузиш ва имзолаш.

7. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2018 йиллик ҳисоботини ва 2019 йил учун мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

10. Жамиятнинг 2017 ва 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

13. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

14. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан, Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

15. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомларини тасдиқлаш.

17. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

18. Жамиятда 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

19. Жамият томонидан уруғлик чигит тайёрлашга ихтисослаштирилган масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш.

20. Жамият томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.

21. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 13 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2019 йил 3 июль ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун – нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун – мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Хайрабод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Боғи Эрам” маҳалласи, Муқимий кўчаси, 3-уй, электрон почта: Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак , тел.: (+998 91) 511-51-66.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"