Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
9155
9559
9647

-88
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
204630
295371
0

+295371

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 189 899
Главная Все новости Узбекистана Давлат харидлари: “SMS-хабарнома” бепул хизмати жорий этилади

uzex_1202020 йил 16 январда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари учун “ЎзРТХБда биржа савдолари ва электрон тижоратнинг ривожланиш натижалари ва истиқболлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни биржа фаолиятининг 2019 йил якунлари ва 2020 йил учун истиқболли лойиҳалар билан таништиришдан иборат бўлди.

Таъкидланганидек, 2019 йилда Ўзбекистон товар бозорларида бозор механизмларни кенг жорий этиш, шаффофликни таъминлаш ва соф рақобатни ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим ҳукумат қарорлари қабул қилинди ва кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Шу жумладан, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилди.

Умуман олганда, 2019 йилда ЎзРТХБнинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилга нисбатан 35,6 фоизга ўсиб, 43,1 трлн.. сўмни ташкил этди. Бунда тузилган битимларнинг ҳажмини 87 фоиздан кўпи биржа савдоларига, қолган қисми эса электрон тижорат савдо тизимлари, шу жумладан, кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат харидлари, авторақам ва мобиль рақам онлайн аукционларига тўғри келган.

Ўтган йилда биринчи навбатда биржа савдоларида сотилаётган товарларнинг сони ва ҳажмини кўпайиши эвазига тадбиркорлар томонидан юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлотларидан эркин фойдаланиши имкониятлари янада кенгайтирилди. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган шартномаларнинг ҳажми 2018 йилга нисбатан 31 фоизга ўсиб, деярли 21,0 трлн.. сўмни ташкил этди. Шу жумладан, тадбиркорлар биржа орқали 13,4 трлн. сўмлик товар ресурсларини харид қилишган ва 7,5 трлн. сўмга тенг ўзлари ишлаб чиқарган товарларни сотишган.

Маълумки, 2019 йилда Аи-91 русумли автомобиль бензини ва уннинг I-нави бозор қоидалари асосида, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда эркин ўрнатила бошлади. Биржа савдолари натижасида шаклланган нархлар ўз навбатида шаффофлик тамойилига риоя қилинган ҳолда мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали кенг эълон қилиниб борилди.

Мазкур товарлар учун ҳақиқий бозор нархларини шаклланиши эса сотувчи корхоналар учун аукцион натижасида олинган қўшимча даромад ҳисобига ўзларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берди.

Шу билан бирга ўтган даврда ўтказилган биржа савдолари ушбу товар бозорларида мутаносиб ҳолатнинг шаклланишига олиб келиб, шаффоф тизимининг барча афзаликларини кўрсатиб берди. Хусусан янги тартиб ўрнатилган пайтдан бошлаб 2019 йил охиргача бўлган даврда Аи-91 русумли автомобиль бензини бўйича биржадаги нархи 4,6 фоизга ва I-навли уннинг нархи 12 фоизга камайди. Нархларнинг пасайишига савдога қўйилаётган товар ҳажмларини ўсиши ва улардан эркин фойдаланиш имкониятини тақдим этилганлиги кўмак берди.

Ижобий ўзгаришлар биржанинг экспорт йўналишида ҳам қайд этилган. Хусусан, ўтган йилда биржа орқали экспортга сотилган товарларнинг умумий қиймати 130,8 млн АҚШ долларни ташқил этди ва ушбу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 5,7 фоизга кўпдир. 2020 йилнинг 1 январидан юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми фақат биржа савдолари орқали экспорт қилиниши мазкур кўрсаткичларни янада кўтарилишига хизмат қилади.

Электрон тижорат соҳасида бир нечта янги лойиҳалар амалга оширилди. Улар қаторига мобиль рақамларни онлайн сотуви бўйича mobilraqam.uzex.uz веб сайти ва логистика бўйича mytransport.uz порталини ишга туширилиши киради.

Электрон тижоратининг B2B тизимида, яъни кўргазма-ярмарка савдоларида жами 1,6 трлн. сўмлик битимлар тузилди ва бу 2018 йилга нисбатан 39 фоизга кўпдир.

2019 йилда avtoraqam.uzex.uz веб сайтида онлайн-аукцион орқали 156,1 млрд. сўмлик 36,3 мингдан зиёд чиройли авторақамлар сотилди. Бунда авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 51,1 фоизга, ҳажми бўйича – 28,3 фоизга ўсди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,3 миллион сўмни ташкил этган.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси 2019 йилда давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz ни оператори сифатида ўз фаолиятини давом эттирди. Йил давомида бюджет ва корпоратив буюртмачилар порталда давлат харидлари бўйича барча эълонларни жойлаштириб, давлат харидларни амалга оширишда электрон аукцион ва электрон дўкон тизимларидан самарали фойдаланишди.

2019 йил якунларига кўра мазкур порталда жами 3,8 трлн. сўмлик битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тежалган маблағларнинг умумий миқдори эса 805,8 млрд. сўмни ташкил этди. Тузилган битимларда кичик бизнес субъектларининг улуши 95 фоиздан ошди.

2020 йилнинг 1 январидан давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини берувчи milliydokon.uzex.uz ва emilliydokon.uzex.uz янги савдо тизими ишга туширилди.

Анжуманда шунингдек биржанинг 2020 йилда режалариштирилган асосий ишлар ва истиқболли лойиҳаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сон қарорига мувофиқ 2020 йил 1 январидан 38 та юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни фақат очиқ биржа савдолари орқали сотилиши ва бунда бозор тамойиллари тўла қўлланилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, истиқболда биржанинг ягона клиринг тизимини жорий этилиши кутилмоқда. Яъни эндиликда мижозлар биржа савдолари ва онлайн аукционларида товарни сотиш ёки сотиб олишлари учун биржанинг ҳисоб-китоб клирингдаги битта ҳисобварағидан фойдаланадилар.

Давлат харидлари бўйича мижозлар учун “SMS-хабарнома” бепул хизмати жорий этилмоқда. Унга кўра буюртмачилар томонидан жойлаштирилган янги буюртма тўғрисида хабар тадбиркорнинг мобиль рақамига келиб тушади.

Навбатдаги лойиҳа кўргазма-ярмарка савдо тизимини тубдан янгиланишини назарда тутади. Унга кўра савдо иштирокчилари тузилган битимлар ижросини ҳисоб-китоб клиринги палатаси орқали кафолатлаш механизми афзаликларидан фойдалана оладилар.

Шунингдек, савдолар бўйича электрон ҳисоб-китоблар тизимини жорий этиш, чакана савдо билан шугулланадиган тадбиркорлар ва жисмоний шахслар учун ҳам алоҳида веб сайтлари яратилиши режалаштирилмоқда.

Тадбир якунида анжуман иштирокчилари ўртасида фикр алмашилди, биржа раҳбарлари ва мутахассислари журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"