Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4898
9865
7084

+2781
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
165656
299719
34626

+265093

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 450 644

obligatsiya_300Жорий йил 20 январда  Республика валюта биржасида ўтказилган электрон савдоларда умумий ҳажми 500 млрд. сўм, шу жумладан, муомала даври 9 ойлик ғазначилик мажбуриятлари —  300 млрд. сўм, 24 ойлик ғазначилик облигациялари — 200 млрд. сўм миқдоридаги давлат қимматли қоғозлари бирламчи жойлаштирилди.

Аукцион натижаларига кўра, 9 ойлик (дисконтли) ғазначилик мажбуриятларининг ўртача  даромадлилиги йиллик 14,18 фоиздан (қабул қилинган буюртмалар ҳажми – 368 млрд. сўм), 24 ойлик ғазначилик облигацияларининг ўртача  даромадлилиги йиллик 14,87 фоиздан (буюртмалар ҳажми – 453,2 млрд. сўм) иборат бўлди.

Давлат қимматли қоғозларига талаб таклифга нисбатан 1,6 баравар кўплиги  тижорат банкларининг ўз портфелида минимал рискка эга бўлган юқори ликвидли инструментлар салмоғини оширишга бўлган интилишини акс эттиради. Ўз навбатида, давлат қимматли қоғозлари гаров остида молиявий маб­лағларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Шу билан бирга, ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари бўйича ўртача  даромадлиликнинг ошиши Марказий банк томонидан молиявий ресурсларга бўлган нархнинг Марказий банк асосий ставкасига (йиллик 16 фоиз) яқинлаштиришга қаратилган пул-кредит сиёсати операцияларининг амалга оширилиши билан изоҳланади. Хусусан, Марказий банкнинг қисқа муддатли облигациялари чиқарилиши давлат қимматли қоғозлари бозорида қўшимча таклифни вужудга келтиради ҳамда банк тизимидаги ликвидлиликни камайтириб, мос равишда молиявий ресурслар нархига таъсир кўрсатади.

Молия вазирлиги томонидан давлат қимматли қоғозларини келгусида чиқариш ички молия бозорларидаги реал ҳолат ва давлат қимматли қоғозларига талабни инобатга олган ҳолда давлат қарз портфелини диверсификациялаш ва ички молия бозорларини ривожлантириш мақсадларидан келиб чиқиб  амалга оширилади.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"