Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7180
8097
8187

-90
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
154321
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 410 923
Главная "БИРЖА" Тадбиркорлар учун янги имконият майдони

 

investitsiya_160_212-18 ноябрь кунлари пойтахтимизда Глобал тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбир Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида фармойиши асосида Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси, GEN Uzbekistan компанияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилади.

Унда Озарбайжон, Грузия, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Янги Зеландия, АҚШ, Россия Федерацияси, Тожикистон, Эстония каби давлатлардан таниқли компаниялар раҳбарлари ва бизнес доира вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Глобал тадбиркорлик ҳафталиги ҳар йили дунё бўйлаб 160 та мамлакатда ўтказилади. Республикамизда ҳам бундай тадбирни уюштиришдан кўзланган мақсад муваффақиятга эришган тажрибали тадбиркорлар билан ёш тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик муносабатларини шакл­лантириш, уларни янги ғояларга илҳомлантириш, ушбу фаолиятга қизиқувчиларда бизнес юритиш маданиятини пайдо қилиш, ишбилармонликни ривожлантиришда қўл келадиган жаҳон тажрибаси ва замонавий воситалар билан иштирокчиларни таништириш, бу борада юртимиз учун керакли бўлган таклифларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишдир.

Ўтган йили республикамизда биринчи бор ўтказилган бундай ҳафталикда 150 дан зиёд маҳаллий ва хорижий тадбиркор иштирок этишган эди. Жорий йилнинг 15-19 апрель кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Глобал тадбиркорлик конгрессида эса 170 та мамлакат ичидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка оид олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилиб, Ўзбекистонга “Йил кашфиёти” номинацияси топширилди.

Дарҳақиқат, юртимизда аҳолини, айниқса, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури қабул қилинган, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ташкил этилган. Ҳудудларда 98 та “Ёшлар меҳнат гузари” комплекси, 14 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази тузилган. Бугунги кунга қадар “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1788 та бизнес лойиҳа 207,3 млрд. сўмлик имтиёзли кредит билан молиялаштирилиб, 17 мингта янги иш ўрни яратилган.

Иккинчи бор ўтказиладиган Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бу каби ижобий самаралар миқёсини кенгайтириши шубҳасиз. Зеро, унинг доирасида кенг кўламли тадбирлар, жумладан, бизнес-тренинглар, тақдимотлар, маҳорат дарслари, В2В учрашувлар нафақат пойтахтимизда, балки Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида ҳам уюштирилади.

Ҳафталик давомида коучинг соҳасида етакчи мутахассис Жон Кинг ва бизнесни бошқариш бўйича халқаро эксперт Ицхак Адизас (АҚШ), “ru-NET” компанияси асосчиси, IT соҳасида инвестор Леонид Богуславский (Россия) каби яна кўплаб хорижий бизнес тренерларнинг чиқишлари режалаштирилган.

Шунингдек, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар томонидан Тошкент ахборот технологиялари университети, Миллий университет, Тошкент Халқаро Вестминстер университети, Турин политехника университети, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиали талабалари учун маҳорат дарслари ўтказилиши кутилмоқда.

Ҳафталик доирасида тадбиркорлар учун инфратузилма, ижтимоий тадбиркорлик, инновация, иқтисодиёт, енгил саноат, туризм, аёллар ишбилармонлигига оид шўъба йиғилиш­ларини ўтказиш ҳам мўлжалланган.

Ойдин ЛАТИПОВА,

Валижон ҚАМАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"