Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5097
7885
9037

-1152
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
134569
165551
199881

-34330

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 761 845
Главная "БИРЖА" Инвесторлар ишончини оқлаш – устувор вазифа


investitsiya_160_1“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури лойиҳасининг иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этишга оид йўналишида ўзига хос жиҳатни кўриш мумкин.

Дастур лойиҳасининг бу қисмида, олдинги шундай ҳужжатлардан фарқли равишда, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва инвесторлар ишончини оқлашга оид қатор чоралар белгиланмоқда. Бунда, энг аввало, мамлакатимизда инвестиция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутиляпти. Ишлаб чиқиладиган ҳужжатда ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви ва уларга жалб қилинадиган инвестициялар йўналишлари, юқори технологияли ишлаб чиқаришни талаб этадиган тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиниши лозим бўлган соҳаларни белгилаш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари, жалб этиладиган инвестицияларнинг соҳа ва ҳудудлар кесимидаги манбалари шаклларини белгилаш назарда тутилади.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг замонавий шакл ҳамда усулларини жорий этиш, хорижий инвесторлар учун бериладиган имтиёзларда ягона сиёсат юритиш ва улар рўйхатини белгилаш, инвесторлар билан ишлаш ва уларга инвестиция фаолиятини самарали ташкил этишда ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатиш, соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш даражасини янада ошириш чоралари ҳам кўрилиши белгиланган.

Инвесторларга тақдим этиш учун ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги дастлабки инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантиришга ҳам эътибор қаратилиши қайд этилмоқда. Бу жараёнда мамлакат ҳамда қўшни давлатлар томонидан импорт қилинаётган эҳтиёж юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мавжуд энергия, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга ошириладиган йирик лойиҳаларни (аэропорт, йўл қурилиш, электр энергетика ва кимё саноат соҳаларида) белгилаш инобатга олинади.

Бундан ташқари, юртимизнинг инвестициявий имкониятлари билан чет давлатлар, инвестициявий банк ва компанияларни таништириш мақсадида “инвестиция хаб”­ларини яратиш таклиф этилмоқда. Мақсад истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий шерикларни топиш, инвесторларга зарур бўлган рухсат олиш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қўшимча манбаларни аниқлаш, йирик молиявий нашрлар томонидан даврий ташкил қилинадиган тақдимотларда иштирок этиш, инвестициявий лойиҳалар тақдимотини республикада ва чет давлатларда ўтказишдан иборат.

Дастур лойиҳасида белгиланган муҳим вазифалардан яна бири бу Ўзбекистоннинг еврооблигацияларини жойлаштириш, глобал рақобатбардошлик рейтингида қатнашишни таъминлаш бўйича ташкилий-амалий чораларни кўриш билан боғлиқдир.

Кичик саноат зоналарини ташкил этишни инвестициявий-иқтисодий асослантириш, иштирокчиларни жойлаштириш, имтиёз ва преференциялар беришни тартибга солиш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиб, унда бундай зоналарда ихтисослашувни, инвестиция лойиҳаларини танлаш мезонларини, тақдим этиладиган имтиёзлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини белгилаш ҳам мўлжалланган. Шунга ўхшаш чораларни кўриш орқали эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида ҳаётга татбиқ этиладиган лойиҳалар қийматини 2020-йилгача камида икки бараварга оширишга эришиш мақсад қилинган. Шу билан бирга, “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш, амалдаги “Концессиялар тўғрисида”ги қонунни қайта кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.

Дастур лойиҳасининг иқтисодиётга оид йўналишида жаҳон бозорларига интеграция қилиш ва экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам бир қатор лойиҳаларни бажариш белгиланмоқда. Масалан, республикада экспорт ҳажмини оширишга хизмат қиладиган чегараолди савдо марказларини ташкил этиш режалаштирилган. Ўзбекис­тоннинг Жаҳон савдо ташкилотига киришини жадаллаштириш мақсадида мамлакатимизнинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳининг 4-йиғилишини уюштириш учун зарур ҳужжатларни ташкилот котибиятига киритиш ва йиғилишни шу йилнинг август ойига қадар ўтказиш мўлжалланяпти.

Экспорт қилинаётган маҳаллий маҳсулотларнинг хорижий давлатлардаги расмийлаштирув вақтини қисқартириш чораларини кўриш, экспортга йўналтирилаётган товарлар учун тарифларни арзонлаштириш ва экспорт логистикаси самарадорлигини ошириш, экспортёрларни ташқи бозор конъюнк­турасидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминловчи ягона ўзаро интеграциялашган ахборот тизимини шакллантириш ҳам муҳим вазифалар қаторидан ўрин олган.

Мамлакатимиз ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар ва хом ашё рўйхатини қайта кўриб чиқиш кўзланган бўлиб, бунда ҳозиргача киритилмаган ускуналарни мазкур рўйхатда акс эттириш, технологик ускуналар ҳамда уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ҳисобланмаган товарларни эса рўйхатдан чиқаришни назарда тутувчи тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш таклиф этилган.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"