Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6920
9602
10024

-422
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
219707
269151
11143

+258008

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 345 646
Главная "БИРЖА" Боғчаларда сифатли ва хавфсиз овқатлантириш таъминланади


boxcha_160Мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларида Мактабгача таълим муассасаси вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология маркази билан ҳамкорликда боғчаларда қўлланилаётган овқатланиш меъёрларини ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаб чиқди. “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассасаларида тўлақонли ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга бўлган гигиеник талаблар” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария тартиб қоидалари, гигиеник меъёрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

– Юртбошимизнинг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари томонидан сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тўғридан тўғри шартномалар тузиш ишларини эксперимент тарзида амалга ошириш вазифаси белгиланганди, – дейди Мактабгача таълим муассасаси вазирлиги бош мутахассиси Азиз Алиев. – Мазкур вазифани амалга ошириш мақсадида ўтган йилнинг 13-14 март кунлари Мактабгача таълим вазирлиги томонидан “Ўзэкспомарказ”да мактабгача таълим тизимида тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этишда шаффоф марказлаштирилган таъминот тизимини яратиш, озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли, ўз вақтида ва маъқул нархда етказиб берувчиларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида “Nurli Kelajak Expo-2018” кўргазмали ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада рес­публиканинг турли ҳудудларидан 200 дан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона иштирок этди. Шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлимлари билан озиқ-овқат маҳсулотларини тўғридан тўғри ишлаб чиқарувчи корхоналардан харид қилиш бўйича 57,6 млрд. сўмлик шартнома имзоланди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини эксперимент тарзида аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этилди.

Мутахассиснинг билдиришича, 2018 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳридаги 60 та мактабгача таълим муассасасида 13 та тадбиркорлик субъекти томонидан ошхоналар ижарага олиниб, аутсорсинг усулида тарбияланувчиларни овқатлантириш йўлга қўйилди. Республика бўйича 219 та мактабгача таълим муассасасида 54 нафар тадбиркор фаолият юритмоқда. Овқатлантиришни ташкил этишнинг замонавий усулларига босқичма-босқич ўтиш назарда тутилган. Ушбу ташаббус тадбиркорлар томонидан ижобий кутиб олинди. Жумладан, “Kids Lunch” корхонаси раҳбари Нурулла Мавлоновнинг беминнат хизматларини бошқа тадбиркорларга ўрнак тариқасида кўрсатиш мумкин.

Шунингдек, вазирлик томонидан “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” ва “Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танловлари ўтказилди. Мазкур танловларнинг 1-босқичи республиканинг барча туман ва шаҳарлари мактабгача таълим бўлимлари, 2-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари, 3-босқичи эса Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Кўрик танловнинг 1-босқичида 5600 нафар, 2-босқичида 200 нафар, учинчи босқичида 14 нафар ошпаз қатнашди.

Ушбу кўрик-танловлар тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни таъминлаш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг ижодий изланишларини рағбатлантириш, таомлар рецептураси, тайёрланиш технологияси, сифатига қўйиладиган талаблар, тарқатиш қоидалари, ошпазларнинг ўз мутахассислигини чуқур ўрганишга қизиқишини ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг ташаббускорлиги ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантиришни назарда тутди.

Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида намунавий таомномалар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Мазкур намунавий таомномаларда овқат таркибининг йод, темир, кальций каби мик­роэлементларга бой бўлиши инобатга олинди.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"