Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4318
8145
10097

-1952
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
255710
244291
0

+244291

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 240 979
Главная "БИРЖА" Ошкоралик ва очиқлик асосида сотилмоқда

elektron_savdo_160Қашқадарё вилоятида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бунга эса Президентимизнинг 2019 йил  19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўтиб бораётган йилда вилоятда  инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига фойдаланилмасдан бўш турган 41 та давлат мулки объекти “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали салоҳиятли тадбиркорларга 27,0 миллиард сўмлик инвестиция киритиш ва 445 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилиши таъминланди.

Мазкур фармон қабул қилиниши билан аввалги йилги хусусийлаштириш қарорларига асосан оммавий савдоларга чиқарилиб сотилмасдан турган бир қатор объектлар ўз эгасини топди. Масалан,  Нишон тумани, Нуристон қўрғонида жойлашган, “Талимаржон ИЭС” унитар корхонасига қарашли БСУ-75 бетон заводи бино-иншоотларига 500,0 млн. сўм инвестиция киритиш орқали 10 та янги иш жойи очиш ҳамда тежамкор иссиқлик иситиш печларига ёнилғи хомашё ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш,  Яккабоғ тумани, Чойдари маҳалласи ҳудудида жойлашган, туман ҳокимлигига қарашли собиқ “EAUS-Sardor” ИЧСФнинг пахта титиш цехи биноси қисмига 4000,0 млн. инвестиция жалб қилиш, 35 нафар аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда паррандачилик ва чорвачиликни йўлга қўйиш шарти асосида тадбиркорларга сотилиши таъминланди.

Шунингдек, бўш турган 4 та давлат кўчмас мулк объекти 1 млн. АҚШ доллари миқдоридан кам бўлмаган инвестиция лойиҳаси мавжуд 4 та  тадбиркорлик субъектига жами 28 500,0 млн. сўмлик ва 2 400,0 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя сарфлаш ва 185 та янги иш ўрни барпо этиш мажбурияти билан “ноль” харид қийматда тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали сотилди.

Жумладан, Шаҳрисабз шаҳри, Чоштепа МФЙ ҳудудида жойлашган “Шаҳрисабз автошоҳбекати” ДУК бино-иншоотлари 2 йил муддатга 20000,0 млн сўм инвестиция киритиш орқали 60 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти билан “ABDIZAFAR HAMKOR” МЧЖ томонидан сотиб олинди. Қарши шаҳри, Нахшаб МФЙда жойлашган бўш турган бинога (собиқ қозонхона биносига) харидор бўлган “Нур келажак асл бизнес” хусусий корхонаси 1 йил ичида 1,1 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб,  30 кишини иш билан банд қилиш  мажбуриятини қабул қилди. У билан  “ноль” харид қиймати бўйича тўғридан-тўғри шартнома имзоланди.

Бўш турган давлат мулки объектларининг “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали сотилиши тадбиркорлар учун жуда катта қулайликлар келтирмоқда ва ортиқча оворагарчиликлар ҳамда ҳар хил бюрократик тўсиқларни бартараф этишда катта ёрдам бермоқда.

Бундан ташқари,  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил   24 сентябрдаги “Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган ташкилотларни жадал реализация қилиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори билан давлат активларини сотиш жараёнларини фаоллаштириш ва давлат иштирокидаги корхоналарни янада оптималлаштириш мақсадида хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улушларига имтиёзли ҳуқуқ қўлланилмасдан, жамиятларнинг соф активлари улушига тенг бўлган бошланғич баҳоси бўйича оммавий савдога қўйилиши белгиланган.

Мазкур қарор асосида вилоят ҳудудида жойлашган 27 та хўжалик жамияти, жумладан, “Ерқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори” АЖ, “Шаҳрисабз туман савдо” МЧЖ, “Вилоят кооперация қурилиш материаллар таъминоти” МЧЖ, “Коммунал хизмат кўрсатиш корхонаси” МЧЖ, “Давр шароб” МЧЖ, “Чорраҳа муз мева” МЧЖ, “Қарши агросаноат (Қарши агротаъминот)” МЧЖ, “Миришкор савдо” МЧЖ, “Тинчлик соҳили” МЧЖ ва “Шаҳрисабз тайёрловсавдо” МЧЖлар устав капиталларидаги давлат улушлари (акциялари)  ўрнатилган тартибда инвесторларга сотилиши учун “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали  аукционга чиқарилмоқда.

Мазкур қулай имкониятлар билан маҳаллий инвесторларимиз ва чет эл инвесторлари миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ҳамда халқимизнинг фаровонлигини янада ошириб келмоқда.

Ж.ЙЎЛДОШЕВ,

Давлат активларини бошқариш агентлигининг

Қашқадарё вилояти ҳудудий

бошқармаси мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"