Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Янги йилдан давлат хариди жараёнида нималар ўзгаради?

birja_1_160Давлат харидлари тизимининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда уни янада такомиллаштириш ҳисобига корпоратив буюртмачилар, шу жумладан, стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда самарадорлигини ошириш, давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 5 декабрда қабул қилинган “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида эса бу йўналишда янги вазифалар белгиланди.

Мазкур ҳужжат билан  2020 йил 1 январдан бошлаб стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар, биринчидан,  энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича  эълонни  15 кундан кам бўлмаган муддатга махсус ахборот порталига жойлаштирадилар. Иккинчидан, мазкур харидлар бўйича харид комиссиясининг баёнини махсус ахборот портали орқали  2 иш куни муддатга жамоатчилик муҳокамасига қўядилар. Учинчидан, давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар тўғрисида маълумотларни 3 иш кунидан кечиктирмасдан махсус ахборот порталига – тузилган шартномалар реестрига киритадилар. Тўртинчидан, харидларни электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали қонунда белгиланган мезонларга мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Яқинлашиб келаётган йил 1 январдан бошлаб, давлат буюртмачиларига электрон дўконнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланган ҳолда, давлат харидларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Бунда электрон дўконнинг қўшимча саҳифасида харид қилиш тартиб-таомили якунига кўра товар (иш, хизмат) мавжуд эмаслиги сабабли шартнома тузилмаган бўлса, давлат буюртмачиси электрон дўконнинг асосий саҳифасидан фойдаланади.

Молия вазирлиги “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти билан биргаликда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталидаги электрон дўкон савдо майдончасида давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга ошириш имкониятини берувчи қўшимча саҳифа яратмоқда.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"