Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1064
11229
9977

+1252
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
235140
264861
0

+264861

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 520 128
Главная "БИРЖА" Акцияларни сотиб олиш тартиби

aktsiya_180_qБу борадаги ишни даставвал инвестиция воситачисини, яъни қимматли қоғозлар билан битимлар ва операцияларни амалга оширадиган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисини танлашдан бошлаш зарур.

Чет эл амалиётида инвестиция воситачиси брокердир. Қонун ҳужжатларига кўра, жисмоний ва юридик шахслар фақат инвестиция воситачиси орқали у билан тузилган шартнома асосида фонд биржасида акцияларни сотиб олишлари ва сотишлари мумкин.

Инвестиция воситачиси танланиб, шартнома тузилгандан сўнг у ўз мижозларига (жисмоний ва юридик шахсларга) ДEПО ҳисобварағини (қимматли қоғозлар ҳисобини юритиш учун) очади ва мижозга фонд биржаси савдо тизимига шахсий кириш ҳуқуқини беради ёки мижознинг битимларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқномасини қабул қилади. Фонд биржасининг савдо тизимига шахсий кириш ҳуқуқига эга бўлган мижоз уйидан чиқмасдан туриб, қимматли қоғозларни сотиб олиши ва сотиши мумкин.

Депо ҳисобварағини очиш учун инвестиция воситачисига  жисмоний шахслар (резидентлар) паспортининг асл нусхаси,  СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами),  E-mail (электрон почта манзили),  мобил алоқа рақами,  банк реквизитлари, хусусан, пластик карта рақами, транзит ҳисобварағи, мижозга пластик карта очилган банк филиалининг МФО ва СТИР рақамларини тақдим этишлари керак.

Юридик шахслар (резидентлар) топшириши керак бўлган ҳужжатлар эса таъсис ҳужжатларининг нусхалари,  юридик шахснинг рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, E-mail (электрон почта манзили),  банк реквизитлари,  раҳбарни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ва паспорти нусхасидан иборат.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг инвестиция воситачиси хизмат кўрсатиш шартномасини тайёрлайди ва мижоз шартномани имзолаганидан кейин ДЕПО ҳисобварағи (қимматли қоғозлар учун ҳисобварақ) очилади.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"