Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5855
9865
7084

+2781
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
166613
299719
33669

+266050

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 451 601
Главная "БИРЖА" Ўтган йили вилоятда 53,471 млн. сўмлик дивиденд ундирилди

dividendy_180Капитал бозори  тадбиркорлик фаолияти учун маблағ жалб қилиш ҳамда фойда олишнинг самарали воситаси саналган имкониятлар майдонидир. У ривожланса, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг реал даромадларига катта таъсир кўрсатади. Чунончи, унда компаниялар ўзларининг инновацион лойиҳаларини молиялаштириш шароитига эга бўлади, бозорнинг бошқа иштирокчилари эса қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш орқали, шунингдек дивиденд, фоиз кўринишида даромад олишга эришадилар.

Албатта, капитал бозорининг барқарор тараққиётини таъминлашда ушбу бозорнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароит туғдириш, инвесторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари учун қулайликлар яратиш  муҳим аҳамият касб этади.

Шу нуқтаи назардан қараганда 2019  йил мамлакатимиз капитал бозори тарихида ислоҳотларга бой  бўлди. Бир қатор  ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларга кўра, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари  қимматли қоғозлар бозори ва лотереялар ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш, шунинг­дек, корпоратив бошқарувни ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Ўтган давр мобайнида соҳани  тартибга солувчи кўплаб қонун ва қонун­ости ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам  киритилди. Агентлик томонидан  Ўзбекистон Рес­публикаси капитал бозорини ривожлантиришнинг 2020—2025 йилларга мўлжалланган стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятига тўхталадиган бўлсак, бугунги кунда вилоятда 44 та акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорлик субъекти  иш юритмоқда. Улар томонидан чиқарилган акцияларнинг жами сони 78.254.267.285 донани, чиқарилган акциялар қиймати эса 1.218.785.464.316  сўмни,  ташкил этади.

Йил давомида худудий бошқарма томонидан “Тош­лоқ пахта тозалаш”,  “Қўқонспирт”, “Ўзбекистон пахта тозалаш”, “Фарғона қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори”, ”Риштон пахта тозалаш”, “Бешариқ пахта тозалаш”  ҳамда  “Бағдод пахта тозалаш” акциядорлик жамиятларининг жами 31,7 млрд. сўмлик қўшимча акциялари чиқарилуви давлат рўйхатига олинди.

Шунингдек, акциялари белгиланган муддатда жойлаштирилмаганлиги сабабли ўрнатилган тартибда  Фарғона шаҳар “Марказий деҳқон бозори” АЖнинг 4 млрд.  сўмлик, “Марғилон файз савдо комплекси” АЖнинг 86,06 млн. сўмлик акциялари чиқарилуви бекор қилинди. “Қўқон суперфосфат заводи” АЖнинг номи “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖга ўзгартирилиши муносабати билан акциялар чиқарилувига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатига олинди. Ҳисобот даврида “Indorama Qo’qon textile” ХК акциядорлик жамиятига айлантирилиб, унинг номинал қиймати 405 сўм бўлган 1.043.370.717 дона 422.565.140.385 сўмлик акциялари чиқарилуви Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Капитал бозорини ривожлантириш соҳасида вилоятдаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида амалдаги тартиб-қоидаларни тарғиб қилишга, қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар бўйи­ча тушунтиришлар беришга бағишланган тадбирлар ўтказилди. Жумладан, жойларда 70 та семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилди, ОАВ  орқали 15 марта чиқишлар қилинди. Ёш кадрларнинг бу соҳага қизиқишини ошириш мақсадида Фарғона давлат университети ҳамда Фарғона политехника институти талабалари билан мамлакатимиз капитал бозорига оид янгиликлар юзасидан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Вилоятда фонд бозорини ривожлантиришда мазкур соҳага хизмат кўрсатувчи, тегишли лицензияга эга бўлган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари мавжудлигига, уларнинг доим фаолият юритишини таъминлаш орқали фуқароларга  зарур шарт-шароитлар яратилишига ҳам жиддий  эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда ҳудудда “Ишонч ЛТД” МЧЖ (инвес­тиция маслаҳатчиси, инвестиция воситачиси, бошқарувчи компания), “Фарғона вақт” МЧЖ (инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция воситачиси), “Барака” ИФ АЖ (инвестиция фонди), “Фридом Финанс” МЧЖ (инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция воситачиси)нинг  Фарғона вилояти филиали каби профессионал иштирокчилар фаолият юритмоқда.

Бултур вилоятда жойлашган акциядорлик жамиятлари акциялари бўйича биржа савдоси айланмаси  48,36 млрд. сўмга, тузилган битимлар сони 12031 тага етди.

Республика миқёсида ҳисобот даврида биржа савдоларида тузилган битимлар сони 32816 тани, битимлар қиймати жами 438,82 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  бунда Фарғона вилоятининг улуши 11,02 фоизга тўғри келган.   Йил давомида бошқармага   33 та мурожаат келиб тушган. Ушбу ариза ва шикоятларнинг аксариятида дивидендларни ундириб бериш сўралган. Барча ариза муаллифларига олиб борилган ишлар натижаси юзасидан жавоб хатлари ва тушунтиришлар берилди. Шунингдек акциядорлар ҳисобига жами 53,471 млн. сўм дивиденд ундирилишига эришилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини вақтида бартараф этиш мақсадида бошқармада (73) 244-13-41 рақамли ишонч телефони ишлаб турибди. Шунингдек, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Очиқ эшиклар куни” сифатида белгиланган.

Мамлакатда капитал бозорини янада ривожлантириш мақсадида бу йил ҳам бош­қарма зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ, сифатли бажариш, акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорлик субъектлари тузилиши, улар томонидан қимматли қоғозларни жойлаштириш орқали капитал жалб қилиниши, шунингдек, мавжуд акциядорлик жамиятлари томонидан акцияларнинг  IPO ва SPO усулида сотилишида амалий ёрдам бериш муҳим вазифаларимиз қаторидан ўрин олган. Бундан ташқари,  ҳудудда соҳада ишловчи малакали кадрлар етишмаслиги муаммосини ҳал этиш,  вилоятдаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда капитал бозорини ривожлантиришга ихтисослаштирилган ўқув дарс­ларини уюштириш, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари сонини кўпайтириш,  янги иш ўринлари яратиш, тегишли қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар бериб боришга ҳам эътибор кучайтирилади.

Мақсуджон Кенжаев,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг

Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"