Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1553
6952
4808

+2144
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
131944
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 561 703
Главная "ISTE'MOLCHI" Асаббузарликлар асоси – асоссиз қарздорликлар

 

gaz_160_2Cўнгги пайтларда коммунал соҳа идоралари ходимлари, аниқроғи, ҳудуд назоратчилари томонидан истеъмолчилар гарданига асоссиз қарздорлик юклаш ҳолатлари тобора кўпаяётгани кўпчиликда ташвиш уйғотмоқда. Асоссиз қарздорлик муаммосини бартараф этиш мақсадида тегишли идораларга келаётган ариза-шикоятлар сони ошиб бораётгани бу масалани жиддийроқ таҳлил қилишга ундайди. Қуйида мазкур муаммога мисоллар асосида тўхталиб ўтамиз.

Назоратчининг хатоси туфайли...

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2016 йил мобайнида  истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг 173 таси (жами мурожаатларнинг 79,4 фоизи), 2017 йилнинг 1-чораги давомида йўлланган ариза ва шикоятларнинг 110 таси (75,9 фоиз) коммунал хизматлар, яъни табиий газ, сув, электр ва иссиқлик энергияси таъминоти соҳасига тўғри келади.

Гап шундаки, ушбу мурожаатлардан кўзланган мақсад битта - назоратчи томонидан истеъмолчи гарданига юклатилган ошиқча қарздорликни, асоссиз равишда талаб қилинаётган тўловни бартараф этишга ёрдам сўраш.

Энди аниқ мисолларга ўтсак. Ҳудудий бошқарма томонидан Урганч шаҳрида яшовчи Б.Худойбергановнинг аризасига кўра ўтказилган ўрганишлар натижасида унинг хонадонига “Урганчшаҳаргаз” филиали томонидан табиий газ учун асоссиз равишда жуда катта  миқдорда қарздорлик ҳисоблангани қайд қилинган.

Ўрганишлар давомида, ҳақиқатан ҳам, “Урганчшаҳаргаз” филиали назоратчисининг нотўғри ҳисоб-китобига кўра Б.Худойбергановга фойдаланилмаган газ учун 574570 сўм, газ ҳисоблагичнинг қиёслов муддати ўтганлиги рўкач қилиниб 149719 сўм асоссиз тўлов белгилангани маълум бўлди.

Натижада ҳудудий бошқарма аралашуви билан Б.Худойберганов хонадонига асоссиз  юклатилган 724289 сўм миқдоридаги тўлов қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчи  фойдасига ҳал этилди.

Хива туманида яшовчи фуқаро Д.Хўжаниязовнинг “Шимолгазтаъминот” унитар корхонаси “Хиватумангаз” филиали назоратчи ходимлари томонидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўтказилган ўрганишлар ҳам истеъмолчи шундай ноҳақликка дуч келганидан дарак беради.

“Хиватумангаз” филиали маълумотларида аризачи хонадонида ўрнатилган газ ҳисоблагич кўрсаткичи 32999 м3 экани, унинг табиий газдан фойдаланганлик учун (01.12.2016 йил ҳолатига) 69764,6 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги қайд қилинган. Ариза юзасидан олиб борилган текширишларда эса газ ҳисоблагич кўрсаткичи 25315 м3 экани, ушбу истеъмолчига фойдаланилмаган 7684 м3 ҳажмдаги табиий газ учун ортиқча тўлов талаб қилингани маълум бўлди.

Ушбу ҳолатда ҳам ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида Д.Хўжаниязовнинг истеъмолчи сифатидаги  ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди.

Газ йўқ, лекин қарз бор

Истеъмолчи манфаати ҳимоя қилинаётганлиги яхши, албатта. Аммо асоссиз қарздорлик ёзилиши билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг тез-тез учраётгани кишини ташвишга солмаслиги мумкинми? Нима сабабдан соҳа ходимлари, яъни назоратчилар ўз билганларича ҳисоб-китоб қилиб, аҳолида коммунал соҳада кўрсатилаётган хизматлардан норозилик уйғонишига сабаб бўлмоқда? Сунъий тарзда қўшиб ёзишлардан назоратчининг мақсади нима? Бу эътиборсизлик натижасими ёхуд режали асосда қилиняптими ?

Айнан газ соҳасини оладиган бўлсак, бундай қўшиб ёзишлар фойдаланилган газдан мавжуд бўлган ҳақиқий дебитор қарздорликнинг сунъий тарзда ошиб кетишига олиб келишини соҳа ходимлари биздан кўра яхши билса керак, албатта.

Хўш, шундай экан, ҳисоб-китобдаги аниқ ҳолатдан кўра уни чалкаштиришдан кимга фойда-ю кимга зарар?! Аслида “бўлса беш, бўлмаса ўн беш” қабилида иш юритишга одатланиб қолаётган ҳудуд назоратчилари ўз соҳасига доир меъёрий ҳужжатлардан хабардорми?

Масалани бу тарзда кескин қўйишимизга асос бор, деб ўйлаймиз. Фикримизнинг исботи учун мисол келтирамиз.

Хива туманидаги Чинобод қишлоғининг Пирнахос маҳалласида яшовчи М.Тожиева аризасида кўрсатилишича, унинг хонадонига “Хиватумангаз” ходимлари томонидан  153937,23 сўм қарздорлик юклатилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июлдаги “Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, ушбу ҳудуд тармоқдан ажратилган. Демак, газ йўқ, қарздорлик ҳам бўлмаслиги керак. Буни газ идораси ходими билмаслиги мумкинми? Асло мумкин эмас. У ҳолда унинг ушбу хатти-ҳаракатини қандай изоҳлаш керак?

“Ўзтрансгаз” АКнинг 2014 йил 5 мартдаги 92-буйруғига асосан, кўрикдан ўтказилмаган ва таққослаш далолатномалари тузилмаган аҳоли хонадонлари бўйича табиий газ ҳажмларининг “Биллинг газ” дастурига киритилиши тақиқланган бўлишига қарамай, айрим назоратчилар томонидан аҳолига хонадонларга бормасдан, истеъмол қилинган табиий газ ҳажми аниқланмасдан, ўзбошимчалик билан ортиқча қарздорлик юклаш ҳолатлари учрамоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-қарори билан тасдиқланган низомга кўра, “пломба бузилган ва газ таъминотига техник ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда истеъмолчи назоратчининг охирги ташрифидан бошлаб бир суткада 24 соат  ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган газдан фойдаланиш жиҳозининг тўлиқ қиймати бўйича ҳисоблаб чиқилган қийматини тўлайди”. Бу ҳужжат талабларини менсимаган ёки унга зид иш тутган ҳолда айрим назоратчилар истеъмолчи хонадонига охирги ташрифи кунини инобатга олмасдан, асоссиз далолатнома расмийлаштираётгани ҳолатлар ҳам учраб турибди.

Хўш, одамларнинг эътирозига, асаббузарликларига сабабчи бўлаётган таъмагир назоратчиларга нисбатан қандай чора кўриляпти? Афсуски, бу саволимиз жавобсиз қолди.

Бизни  тинч қўй ...

Хоразм вилояти ҳудудий рақобат бошқармасидан олинган маълумотларга асосланиб айтадиган бўлсак, Урганч шаҳри табиий газ таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорликлар бўйича тузилган далолатномалар ва истеъмолчиларга асоссиз равишда қарздорлик ёзилаётганидан норози бўлган истеъмолчилардан 2016 йилда 137 та шикоят-ариза келиб тушган. Мурожатлар асосида олиб борилган ўрганишлар натижасида “Урганчшаҳаргаз” филиали томонидан 77,3 млн. сўм миқдорида асоссиз ҳисобланган қарздорликлар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Истеъмолчиларга асоссиз тарзда ошиқча тўлов ҳисоблаш, дебитор қарздорликни сунъий тарзда ошириб кўрсатиш “Урганчшаҳаргаз” филиалида ҳали ҳам сурункали тарзда давом эттирилмоқда.

Ачинарли томони шундаки, истеъмолчиларнинг асоссиз қарздорликларни бартараф қилиш юзасидан оғзаки мурожаатларига “Шимолгазтаъминот” УК Хоразм вилояти бошқармаси ҳам, “Урганчшаҳаргаз” филиали ходимлари ҳам сансалорлик билан муносабатда бўлмоқда. Улар мурожаатчиларга ўз вақтида ёрдам бериш ўрнига муаммони ўзларидан соқит қилиш мақсадида фуқароларни прокуратурага ёки монополияга қарши давлат органига ариза бериб, қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича қоғоз олиб келиш талаби билан овораю сарсон қилмоқда.

Ноҳақлик устидан айбдор ходимнинг бевосита раҳбарига қилинган мурожаатига “Отангга бор, онангга бор” қабилида жавоб эшитаётган кишиларнинг бу адолатсизликка нисбатан ғазаби қўзғаши табиийдир. Энг ёмони, бундай ноҳақликлар кишиларнинг давлатга, жамиятнинг эртанги кунига ишончини сўндиришини наҳотки соҳа мутасаддилари ўйлаб кўрмайди?

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Соҳа мутасаддилари ўз ходимлари фаолиятидаги нуқсонларни  хаспўшлаб, “сувдан қуруқ чиқишга” уринишларидан мақсад нима? Аслида истеъмолчи билан ўзаро ишонч, ҳурмат асосида ҳамкорлик қилишдан соҳа вакиллари кўпроқ манфаатдор эмасми?!

Меҳрибон ИСМОИЛОВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"